ТАРКИБИ

1 г гель қуйидагиларни сақлайди: 20 мг троксерутин

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Қуйидаги касалликларни симптоматик даволаш учун қўлланади:

сурункали веноз етишмовчилик;

варикоз олди ва варикоз синдроми;

юзаки тромбофлебит, флебит ва флебитдан кейинги ҳолатлар;

геморроидал касалликни комплекс даволаш;

жароҳатларда ва веналарни варикоз кенгайишида шишлар ва оғриқ;

мушак крамплари (болдир мушакларини тиришиб қисқаришлари) да қўлланади

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

 Фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Роксет гели шикастланган соҳага бир текис юпқа қават қилиш эрталаб ва кечқурун суртилади, ва препарат тўлиқ сўрилиб кетгунича енгил массаж ҳаракатлари билан ишқаланади. Гель ҳидга эга эмас ва кийимда ёғ доғларини қолдирмайди. Оғир ҳолатларда капсулалар шаклидаги троксерутин билан мажмуавий даволаш ўтказиш тавсия этилади. Сурункали веноз етишмовчиликда касалликнинг симптомлари бутунлай бартараф бўлгунича мажмуавий даволаш ўтказилади.

Дори воситасининг дозасини ва қўллаш давомийлиги шифокор томонидан, касалликнинг оғирлиги ва кечишига қараб белгиланади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Сиртга қўллаш учун гель 40 г дан алюмин тубада

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Роксет – таркибида камида 95% троксерутин сақловчи бифлавоноидлар аралашмасидир. Троксерутин капиллярларнинг юқори ўтказувчанлигини пасайтиради ва веналар тонусини оширади.

Троксерутин гистамин, брадикинин ва ацетилхолиннинг вазодилататор самараларини антагонисти ҳисобланади. Перивеноз тўқимага яллиғланишга қарши таъсир қилади. Капиллярларнинг деворини барқарорлаштиради ва ўртача даражада антиагрегант таъсир кўрсатади. Троксерутин венулаларнинг эндотелиал қаватида танлаб тўпланади, веноз деворнинг субэндотелиал қаватига чуқур киради, унинг у ердаги концентрацияси бошқа тўқималардагига нисбатан юқори бўлади. Препарат ҳужайра мембраналарини, оксидланиш оқибатида юзага келган, шикастланишини олдини олади. Антиоксидант самараси кислороднинг оксидловчи ҳусусиятларини пасайтириш ва бартараф қилиш, липидларни перекисли оксидланишини ингибиция қилиш, қон-томирларнинг эндотелийсини гидроксил радикалларнинг оксидловчи таъсиридан ҳимоя қилиш билан намоён бўлади. Цитопротектор таъсири нейтрофилларни фаоллашуви ва адгезиясини ингибиция бўлиши, эритроцитлар агрегациясини пасайиши ва эритроцитларни деформацияга нисбатан чидамлилигини ошиши, яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини пасайиши билан намоён бўлади. Троксерутин веноз-артериал рефлюксни оширади, веноз қон-томирларни такроран тўлиш вақтини узайтиради, микроциркуляция ва микротомирлар перфузиясини яхшилайди.

Роксет препаратининг таъсири веноз етишмовчилик билан боғлиқ бўлган шиш, оғриқни камайтириш, трофикани яхшиланиши ва турли патологик бузилишларни бартараф қилишга қаратилган. Роксет препарати венотоник, капилляротоник, антиэкссудатив ва гемостатик самараларни намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий қўлланганидан сўнг фаол компоненти гелнинг сувда эрувчан асосидан осон ажралиб чиқади ва дермага тахминан 30 минутдан кейин ўтади, тери ости ёғ тўқимасига эса – 2-5 соатдан кейин ўтади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Троксерутинга ёки препаратнинг исталган ёрдамчи моддасига нисбатан юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар, шу жумладан терини таъсирланиши, қизариши, қичишиш, тери тошмаси, дерматит, ангионевротик шиш кузатилиши мумкин. Одатда ушбу симптомлар препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг тезда ўтиб кетади.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препаратни шиллиқ қаватларга, очиқ жароҳатларга ва терининг экзематоз соҳаларига суртиш мумкин эмас. Роксет препаратининг таркибига кирувчи бензалконий хлориди аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланганида препаратнинг салбий таъсирига нисбатан маълумотлар йўқ. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда препаратни қўллашга нисбатан қарши кўрсатмалар йўқ. Ушбу тоифадаги пациентларда мувофиқ клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.