МЕЛЕПСИН
Мелепсин - Тиришишга қарши препарат, трициклик иминостильбен ҳосиласидир.
ТАРКИБИ
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 200 мг карбамазепин.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Тутқаноқ: тарқоқ тонико-клоник ва парциал тиришишлар.
Изоҳ: препарат абсанслар (кичик тутқаноқ ҳуружлари) да ва миоклоник тиришишларда одатда самарали эмас. Бандан ташқари, атипик абсанслари бўлган пациентларда ҳуружларни зўрайиш ҳолатлари хақида далиллар бор.
Уч шохли нерв невралгиясидаги пароксизмал оғриқ.
Литий билан даволанишга жавоб бермайдиган пациентларда маниакал-депрессив психозларни олдини олиш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Мелепсин препарати ичга, икки ёки уч қабулга бўлиб, қабул қилинади. Препаратни овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин ёки овқатланишлар ўрасида қабул қилиш мумкин. Препарат катта бўлмаган миқдордаги суюқлик, масалан бир стакан сув билан ичилади.
Даволанишни бошлашни қарор қилишдан олдин хитойлик (Хань сулоласи) ва тайландлик пациентларни HLA-B*1502 борлигини аниқлаш учун, имкон борича, скрининг ўтказиш керак, чунки ушбу аллель карбамазепин билан ассоциацияланган Стивенс-Джонсон синдромини ривожланиш ҳавфини юқори даражада олдиндан аниқлаш имконини беради.
Тутқаноқ
Тиришишни етарли даражада назорат қилишга эришиш учун карбамазепиннинг дозасига муайян пациентнинг эҳтиёжларига мувофиқ тузатиш киритиш керак. Қон плазмасидаги даражаларини аниқлаш оптимал дозани аниқлашга ёрдам бериши мумкин. Тутқаноқни даволашда карбамазепиннинг дозаси одатда плазмадаги модданинг умумий концентрацияси 4 дан 12 мкг/мл гача (15-70 мкмоль/л) бўлган қийматда бўлишини талаб этади.
Катталар: карбамазепиннинг дозасини муайян пациентнинг эҳтиёжларига мувофиқ равишда аста-секин ошириш ва дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.
Препаратни бир неча қабулга бўлиб қабул қилиш керак, аммо даволанишни бошида 100-200 мг дозани суткада 1-2 марта қабул қилиш тавсия этилади. Сўнгра дозани энг яхши жавоб реакциясига эришилгунча аста-секин ошириш керак, бу кўпроқ суткада 800-1200 мг дозада қўлланганида кузатилади. Айрим ҳолларда суткада 1600 мг ёки 2000 мг доза талаб этилиши мумкин.
Кекса пациентлар: дориларнинг ўзаро таъсир потенциали борлиги туфайли, дозаси кекса пациентлар учун аниқланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Болалар ва ўсмирлар: муайян пациентнинг эҳтиёжларига мувофиқ препаратнинг дозасини аста-секин ошириш ва тузатиш киритиш тавсия этилади.
Одатдаги доза суткада тана вазнига 10-20 мг/кг ни ташкил этади, бир қанча қабулларга бўлинади.
Мелепсин таблеткаларини кичик ёшдаги болаларга қўллаш тавсия этилмаган.
5-10 ёш |
суткада 400-600 мг (суткада 2-3 x 200 мг бир қанча қабулларга бўлинади) |
10-15 ёш |
суткада 600-1000 мг (суткада 3-5 x 200 мг бир қанча қабулларга бўлинади) |
> 15 ёш |
суткада 800-1200 мг (катталар учун мўлжалланган дозага ўхшаш доза) |
Тавсия этилган максимал дозаси:
6 ёшгача бўлган болалар: суткада 35 мг/кг;
6-15 ёшдаги болаларга: суткада 1000 мг;
>15 ёш ўсмирларга: суткада 1200 мг буюрилади.
Имкон борича тутқаноққа қарши воситалар билан монотерапия ўтказиш керак, аммо бир қанча препаратлар билан даволанганда дозани айнан шу ошириш схемасини қўллаш тавсия этилади.
Мелепсин препаратини ўтказилаётган тутқаноққа қарши даволашга аста-секин қўшиш керак, бунда бошқа тутқаноққа қарши воситаларнинг дозасини тутиб туриш, ва зарурат бўлганида дозасига тузатиш киритиш керак.
Уч шохли нерв невралгияси
Бошланғич доза оғриқ бартараф бўлгунича суткада 200-400 мг га аста-секин (одатда 200 мг суткада 3-4 марта) оширилади. Кўпчилик пациентларда 200 мг дан суткада 3-4 марта қабул қилиш оғриқни бартараф қилиш ҳолатини бир маромда ушлаб туриш учун етарли ҳисобланади. Айрим ҳолларда Мелепсин препаратини суткада 1600 мг дозада қўллаш талаб этилиши мумкин. Бироқ ремиссияга эришилганидан кейин дозани самарани минимал тутиб турувчи даражагача аста-секин пасайтириш керак. Максимал тавсия этиладиган доза суткада 1200 мг ни ташкил этади. Оғриқ бартараф бўлганидан кейин янги ҳуружлар юзага келмагунича препаратни бекор қилишга уриниб кўриш керак.
Кекса пациентлар
Уч шохли нерв невралгиясида дозалаш
Тутқаноққ қарши воситаларнинг фармакокинетикасида фарқлар ва дориларнинг ўзаро таъсири борлиги туфайли, кекса пациентлар учун Мелепсин препаратининг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш керак.
Кекса пациентлар учун 100 мг бошланғич дозани суткада 2 марта буюриш тавсия этилади. Суткада 2 марта 100 мг бошланғич дозани оғриқ бартараф бўлгунигача аста-секин ҳар куни ошириш (одатда 200 мг дозада суткада 3-4 марта) керак. Сўнгра дозани самарани тутиб турувчи минимал даражагача пасайтириш керак. Максимал тавсия этиладиган доза суткада 1200 мг ни ташкил этади. Оғриқ бартараф бўлганидан сўнг, янги ҳуружлар юзага келмагунича препаратни бекор қилишга ҳаракат қилиш керак.
Литий билан даволашга жавоб реакцияси кузатилмаган пациентларда маниакал-депрессив психозларни олдини олиш учун:
Бошланғич доза суткада 400 мг ни ташкил этади, у бир неча қабулларга бўлинади, симптомларни назорат қилишга эришилгунича ёки умумий доза 1600 мг гача бўлгунича аста-секин оширилади ва у бир неча қабулларга бўлинади. Одатдаги дозалар диапазони суткада 400-600 мг ни ташкил этади, у бир неча қабулларга бўлинади.
Махсус гуруҳлар
Буйрак/жигар функциясини бузилиши
Буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда карбамазепиннинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар йўқ.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Ичга қабул қилиш учун таблеткалар 200 мг дан 50 та таблетка.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Ушбу тутқаноққа қарши воситанинг таъсир доираси қуйидагилар: иккиламчи тарқалиши билан ёки усиз кечувчи парциал ҳуружлар (оддий ва мураккаб), тарқоқ тонико-клоник ҳуружлар, шунингдек ушбу турдаги ҳуружларни қўшилишини қамраб олади.
Карбамазепин ҳаддан ташқари қўзғалган нерв мембраналарини барқарорлаштиради, нейронлардан нейромедиаторларни қайта ажралиб чиқишини сусайтиради ва қўзғатувчи импульсларни синапслар бўйлаб тарқалишини пасайтиради. Модданинг асосий таъсир механизми бўлиб, қўллаш тезлиги ёки таъсир потенциалига боғлиқ натрий каналларини блокадаси орқали деполяризация бўлган нейронларда натрийга боғлиқ таъсир потенциалини қайта қўзғалишини олдини олиш ҳисобланади.
Айни вақтда глутаматни ажралиб чиқишини қисқариши ва нейронларнинг мембраналарини барқарорлашуви карбамазепиннинг кузатиладиган тутқаноққа қарши самараларини сабаби бўлиши мумкин, дофамин ва норадреналиннинг метаболизмини сусайиши карбамазепиннинг маниакал синдромга қарши самаларига сабаб бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Карбамазепиннинг турли перорал дори шаклларидаги биокираолишлиги 85-100% ни ташкил этади.
Овқатланиш карбамазепиннинг сўрилиш тезлиги ва даражасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, даволашнинг давомийлигига индивидуал боғлиқ ҳолда 1-2 ҳафта давомида эришилади.
Карбамазепин зардоб оқсиллари билан 70-80% га боғланади.
Ўзгармаган карбамазепинни ярим чиқарилиш даври бир марталик перорал дозаси қабул қилинганидан сўнг ўртача тахминан 36 соатни ташкил этади, кўп марта қўлланганидан кейин эса – препаратни қабул қилиш давомийлигига қараб ўртача 16-24 соатни (жигарнинг монооксигеназа тизимининг аутоиндукцияси) ташкил этади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
препаратга ёки амитриптилин, дезипрамин, имипрамин, протриптилин, нортриптилин каби трициклик антидепрессантлардан бирортасига ўта юқори сезувчанлик;
атриовентрикуляр блокадаси бўлган, анамнезида суяк кўмиги функциясини сусайишига ёки жигар порфирияларига (масалан, вақти-вақти билан кузатиладиган ўткир порфирия, аралаш порфирия, теридаги кечки порфирия) кўрсатмалари бўлган пациентларга;
моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: жуда тез-тез – лейкопения; тез-тез – тромбоцитопения, эозонофилия; кам ҳолларда – лейкоцитоз, лимфоаденопатия; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз, апластик анемия, панцитопения, қизил қон таначалари аплазияси, анемия, мегалобласт анемия, ретикулоцитоз, гемолитик анемия; учраш тезлиги номаълум – суяк кўмиги функциясини сусайиши.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – иситма, тошма, васкулит, лимфаденопатия, сохта лимфома, артралгия, лейкопения, эозинофилия, гепатоспленомегалия, жигар функцияси таҳлилларини аномал натижалари ва ўт йўлларини йўқолиш синдроми (жигар ичи ўт йўлларини бузилиши ва йўқолиши) билан кечувчи, уларни турли қўшилишлари билан кузатиладиган кечиккан кўп сонли ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Шунингдек бошқа аъзолар (масалан ўпка, буйрак, меъда ости бези, миокард, йўғон ичак) шикастланиши мумкин; жуда кам ҳолларда – анафилактик реакция, ангиоэдема, гипогаммаглобулинемия; учраш тезлиги номаълум – дори воситалари оқибатида юзага келувчи, эозинофилия ва тизимли симптомлар билан кечувчи тошма (DRESS).
Инфекциялар ва паразитар касалликлар: учраш тезлиги номаълум – одам герпес вируси 6 турини қайта фаоллашуви.
Эндокрин тизими томонидан: тез-тез – антидиуретик гормон (АДГ) самарасига ўхшаш таъсир қилиши оқибатида шиш, суюқликни тутилиши, тана вазнини ошиши, гипонатриемия ва қоннинг осмолярлигини пасайиши, бу кам ҳолларда летаргия, қусиш, бош оғриғи, онгни чалкашиши, неврологик бузилишлар билан кечувчи сувли интоксикациясига олиб келади; жуда кам ҳолларда – галакторея, гинекомастия.
Метаболизм ва озиқланиш томонидан: кам ҳолларда – фолат кислотаси танқислиги, иштаҳани пасайиши; жуда кам ҳолларда – ўткир порфирия (вақти-вақти билан кузатиладиган ўткир порфирия ва турлича кечувчи порфирия), ўткир бўлмаган порфирия (кечки тери порфирияси).
Руҳиятни бузилишлари: кам ҳолларда – галлюцинациялар (кўриш ва эшитиш), депрессия, агрессия, тажаввуз, сабрсизлик, онгни чалкашиши; жуда кам ҳолларда – психозни фаоллашуви.
Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – атаксия, бош айланиши, уйқучанлик; тез-тез – диплопия, бош оғриғи; тез-тез эмас – ихтиёрсиз аномал ҳаракатлар (масалан, тремор, “қушларни парвози” титраш, дистония, тик), нистагм; кам ҳолларда – дискинезия, кўзларни ҳаракатланишини бузилиши, нутқни бузилиши (масалан дизартрия ёки тушунарсиз нутқ), хореоатетоз, периферик нейропатия, парестезия ва фалажлик; жуда кам ҳолларда – нейролептик ҳавфли синдром, миоклонус ва периферик эозинофилия билан кечувчи асептик менингит, дисгевзия; учраш тезлиги номаълум – седация, хотирани бузилиши
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Мелепсин препаратини МАО ингибиторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас. Мелепсин препарати билан даволашни бошлашдан камида 2 ҳафта олдин (ёки клиник ҳолат имкон берса, ундан кўпроқ) МАО ингибиторларини қабул қилишни тўхтатиш керак.
Қон плазмасида карбамазепиннинг даражасини ошириши мумкин бўлган моддалар
Қон плазмасида карбамазепиннинг ошган даражалари нохуш реакцияларга (масалан, бош айланиши, уйқучанлик, атаксия, диплопия) олиб келиши мумкинлиги туфайли, қуйидаги моддалар: анальгетик, яллиғланишга қарши воситалар (декстропропоксифен); андрогенлар (даназол); антибиотиклар (макролид антибиотиклар (масалан, эритромицин, кларитромицин), ципрофлоксацин); андидепрессантлар (флуоксетин, флувоксамин, пароксетин, тразодон); тутқаноққа қарши воситалар (вигабатрин); антигистаминлар (лоратадин); антипсихотик воситалар (оланзапин); туберкулёзга қарши воситалар (изониазид); вирусларга қарши воситалар (ОИТВ даволаш учун қўлланадиган протеаза ингибиторлари (масалан, ритонавир)); карбоангидраза ингибиторлари (ацетазоламид); юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар (дилтиазем, верапамил); меъда-ичак йўллари касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар (эҳтимол, циметидин, омепразол); замбуруғларга қарши воситалар (азоллар (масалан, итраконазол, кетоконазол, флуконазол, вориконазол)) билан бир вақтда қўлланганида Мелепсин препаратининг дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш ва/ёки қон плазмасидаги даражасини назорат қилиш керак. Вориконазол ёки итраконазол қабул қилаётган пациентларга муқобил тиришишлар қарши воситалар тавсия этилиши
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Карбамазепин қўлланганида агранулоцитоз ва апластик анемия кузатилган; аммо ушбу кўринишларни ривожланиш тезлиги жуда паст бўлганлиги туфайли, препарат учун бундай ҳавфни ишончли баҳолаш қийин.
Карбамазепин қўлланганида тромбоцитлар ёки лейкоцитлар сонини пасайиши онда-сонда ҳолатдан тез-тез учраш ҳолатигача кузатилади. Шундай бўлса ҳам, даволашни бошлашдан олдин ва даволаниш вақтида вақти-вақти билан умумий қон таҳлилини ўтказиш, жумладан тромбоцитлар сонини ҳисоблаш ва имкон бўлса, ретикулоцитлар сонини ҳисоблаш, шунингдек қон зардобида темирнинг даражасини аниқлаш керак.
Пациентлар ва уларнинг қариндошлари потенциал гематологик муаммоларнинг эрта токсик белгилари ва симптомлари ҳақида, шунингдек дерматологик реакциялар, ўта юқори сезувчанлик реакциялари ёки жигар томонидан кузатиладиган реакциялар хақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.