таркиби

Спиронолактон        25 мг

Гидрохлоротиазид  25 мг

 

қўлланилиши

Қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда шиш синдромини даволаш учун қўлланади:

- сурункали юрак етишмовчилиги;

- шиш ва/ёки асцит билан кечувчи жигар циррози;

- нефротик синдром;

- артериал гипертензияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нолаксен препарати ичга овқат вақтида, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Шиш синдромида 2 таблеткадан бир марта ёки икки қабулга буюрилади. Доза пациентнинг ҳолатига қараб шахсий белгиланади ва суткада тахминан 1-4 таблеткагача ўзгариб туриши мумкин.

Артериал гипертензияда 1-2 таблеткадан бир марта ёки икки қабулга буюрилади.

Болаларга Нолаксен, спиринолактонга қайта ҳисобланганда 1,66-3,3 мг/кг тана вазнига дозада бир марта ёки икки қабулга буюрилади.

Даволаш курси 14-21 кунни ташкил қилади. Курсни ҳар 10-14 кунда такрорлаш мумкин.

 

чиқарилиш шакли

Таблеткалар №20

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Нолаксен - мажмуавий препарат бўлиб, унинг диуретик ва гипотензив таъсири спиринолактон ва гидрохлортиазиднинг хусусиятларини қўшилиши билан боғлиқ.

Спиронолактон калий тежовчи диуретик, альдостероннинг (буйрак усти бези пўстлоғининг минералкортикоид гормони) узоқ таъсирга эга специфик антагонистидир. Альдостероннинг рецепторлари билан боғланиб, сийдик билан сувнинг, натрий ва хлор ионларининг экскрециясини оширади, калий ва мочевинанинг чиқарилишини камайтиради, сийдикнинг кислоталилигини пасайтиради.

Гидрохлортиазид - тиазид диуретик. Натрий ионларининг реабсорбциясини пасайтиради, калий, гидрокарбонат ва фосфатларнинг сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) камайтириши, томирлар деворининг реактивлигини ўзгартириши, томирларни торайтирувчи воситаларнинг прессор таъсирини сусайтириши ва ганглийларга депрессор таъсирни кучайтириши ҳисобига артериал босимни пасайтиради.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препарат компонентларига юқори сезувчанлик;

- ўткир буйрак етишмовчилиги, анурия;

- жигар фаолриятини яққол бузилишлари (прекома ва жигар комаси);

- электролитлар алмашинувининг тўғрилаб бўлмайдиган бузилишлари: гипокалиемия, гиперкальциемия, гипонатриемия;

- сульфонамидларга юқори сезувчанлик (қарама-қарши аллергик реакцияларнинг хавфи туфайли);

- ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври.

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Оғизни қуриши, узоқ вақт қўлланганида гипонатриемия, гипомагниемия, гипохлоремия, гипо- ёки гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперурекемия.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Нолаксеннинг гипотензив таъсири антигипертензив препаратлар (дозани тўғрилаш талаб этилиши мумкин), барбитуратлар, антидепрессантлар, тиазид диуретиклар, қон томирларини кенгайтирувчи воситалар томонидан ва алкоголь истеъмол қилиш билан потенцияланиши мумкин. Нолаксенни калий тузлари, калийни тежовчи диуретиклар, ангиотензин айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, индометацин, циклоспорин билан бир вақтда қабул қилганда гиперкалиемия ривожланиши мумкин. Нолаксен ва салицилатларнинг юқори дозалари бирга қабул қилинганида, салицилатларнинг МНТга заҳарли таъсири кучайиши мумкин; ностероид яллиғланишга қарши воситалар (индометацин ва ацетилсалицил кислотаси) Нолаксеннинг диуретик, натрийуретик ва антигипертензив фаоллигини пасайтиради, ва буйрак етишмовчилигини ривожланиши хавфини оширади.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Нолаксенни подагра, қандли диабети бўлган беморларга, жигар ва/ёки буйракларнинг фаолиятини бузилишида, нафас ва метаболик ацидознинг юқори хавфи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Нолаксен узоқ вақт қўлланганида зардобда электролитларнинг миқдорини ва шунингдек мочевина, креатинин, глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини мунтазам назорат қилиш керак.

Нолаксенни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилиш ман этилади.