СПЕНТЕН
Спентен -қуруқ терини даволаш ва олдини олиш учун дори воситаси.
ТАРКИБИ
1 г препарат сақлайди: 50 мг декспантенол
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
тери қопламларининг бутунлиги бузилганида уни қуришини олдини олиш ва даволаш;
чақалоқларда тагликдан фойдаланиш оқибатида ривожланган дерматитни олдини олиш ва даволаш;
эмизадиган аёлларда сут безларининг сўрғичларидаги ёриқларни олдини олиш ва даволаш;
терини енгил шикастланишлари, енгил куйишлари, шилинишлари, таъсирланишлари, сурункали яралари, ётоқ яралари, ёриқларида, тери кўчириб ўтказилганида терини битиши жараёнини фаоллаштириш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Крем сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Крем терининг шикастланган юзасига юпқа қатлам қилиб кунига 1-3 марта суртилади ва енгил ишқаланади.
Сут безлари парвариш қилинганида крем ҳар сафар эмизилгандан кейин сўрғичлари юзасига суртилади. Навбатдаги эмизишдан олдин сўрғичларни ювиш лозим.
Эмизикли чақалоқлар парвариш қилинганида крем ҳар сафар таглик (плёнка) алмаштирилганда суртилади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Крем 30 г дан эпоксид қопламли алюмин тубаларда
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Декспантенол тери ҳужайраларида коэнзим А нинг таркибий қисми ҳисобланган ва шикастланган тери қопламларининг ҳам шаклланиши, ҳам битишида муҳим роль ўйнайдиган пантотенат кислотасига тезда айланади; терини регенерациясини рағбатлантиради, ҳужайра метаболизмини нормаллаштиради.
Фармакокинетикаси
Сиртга қўлланганида декспантенол тезда терига сўрилади (тезда сингади) ва пантотенат кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан β-глобулин ва альбумин билан) боғланади. Пантотенат кислотаси организмда метаболизмга учрамайди ва организмда ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар (контакт ва аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терини таъсирланиши, пуфакчали тошмалар) бўлиши мумкин.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Кремни кўзларга тушишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Кремни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида ишлатиш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат кўкрак ёшидаги болаларда ва чақалоқларда қўлланади.