ТАРКИБИ

Препаратнинг ҳар бир дозаси сақлайди:

сальбутамол (сальбутамол сульфати шаклида) 100 мкг.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Препарат нафас йўлларининг орқага қайтувчан обструкциясида таъсири тез (тахминан
5 минут) бошланиши билан бронхларни қисқа муддат (4-6 соат) давомида кенгайтириш учун мўлжалланган. Препарат айниқса астманинг симптомларини бартараф қилиш учун ва олдини олиш учун тўғри келади.

Препаратни астманинг симптомлари ривожланганида, уларни бартараф қилиш учун ва пациент астма ҳуружларини тез ривожланишига шубҳа қилган ҳолатларда (масалан, жисмоний юкламадан олдин ёки аллергенни узлуксиз таъсиридан олдин), уларни олдини олиш учун қўллаш керак. Вентакорт енгил, ўртача ёки оғир даражадаги астмада, препаратни қўллаш, тизимли даволаш учун мўлжалланган ингаляцион кортикостероидларни юбориш ва қўллашни кечикишига олиб келмаган шароитларда, симптомларни бартараф қилиш учун заҳира препарати сифатида айниқса муҳим ҳисобланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Вентакорт дозаланган аэрозоль фақат ингаляцион мослама ёрдамида оғиз орқали ингаляцион юбориш учун мўлжалланган. Ҳар сафар қўллашдан аввал ингаляторни чайқатиш керак.

Катталар (шу жумладан кекса ёшдаги пациентлар)

Астма ҳуружлари, жумладан бронхоспазмни бартараф қилиш

Тавсия этилган минимал бошланғич доза 1 ингаляция (100 мкг) ни ташкил этади. Зарурат бўлганида дозани 2 ингаляция (200 мкг) гача ошириш мумкин.

Аллергик этиологияли ёки жисмоний юклама томонидан чақирилган бронхиал астма симптомларини олдини олиш

Препаратнинг тавсия этилган дозаси 2 ингаляция (200 мкг) ни ташкил этади, жисмоний юклама ёки аллерген билан кутиладиган контактдан 10-15 минут олдин қўлланади.

Бронхиал астмани узоқ муддат (мунтазам) даволаш

Препаратнинг тавсия этилган дозаси 2 ингаляция (200 мкг) дан суткада 4 мартагача қўллашни ташкил этади.

Болалар популяцияси

Бронхоспазм ҳуружини бартараф қилиш

12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилган дозаси 1 ингаляция (100 мкг) ни ташкил этади. Зарурат бўлганида дозани 2 ингаляциягача (200 мкг) гача ошириш мумкин.

12 ёш ва ундан ошган болалар учун дозаси худди катталардаги каби бўлади.

Аллергик этиологияли ёки жисмоний юклама томонидан чақирилган бронхиал астма симптомларини олдини олиш

12 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг тавсия этилган дозаси 1 ингаляция (100 мкг) ни ташкил этади, жисмоний юклама ёки аллерген билан кутиладиган контактдан олдин қўлланади. Зарурат бўлганида дозани 2 ингаляциягача (200 мкг) гача ошириш мумкин.

12 ёш ва ундан ошган болалар учун дозаси худди катталардаги каби бўлади.

Бронхиал астмани узоқ муддат (мунтазам) даволаш

12 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг тавсия этилган дозаси 2 ингаляция (200 мкг) дан суткада 4 мартагача қўллашни ташкил этади.

12 ёш ва ундан ошган болалар учун дозаси худди катталардаги каби бўлади.

5 ёшгача бўлган болаларда препаратни нафас билан киришини енгиллаштириш учун қўшимча спейсердан фойдаланиш тавсия этилади.

Препаратнинг умумий суткалик дозаси 8 ингаляция (800 мкг) дан ошмаслиги керак.

Препаратни тез-тез қўллаш ёки дозасини ошириш зарурияти бронхиал астмани назорати ёмонлашганидан ёки кечиши оғирлашганидан далолат беради.

Ўткази юборилган дозани тўлдириш учун икки марта юқори дозани қўллаш тавсия этилмайди.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Вентакорт ингаляция учун аэрозоль дозаланган 200 дозадан.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Вентакорт препаратининг фаол моддаси сальбутамол, β2-адренорецепторларнинг селектив агонисти ҳисобланади. Терапевтик дозаларда сальбутамол нафас йўлларининг орқага қайтувчан обструкцияси бўлган пациентларда бронхларнинг силлиқ мушакларидаги
β2-адренорецепторларга таъсир кўрсатиб, тез (5 минут давомида) ва қисқа муддатли (4-6 соат) бронходилатацияни таъминлайди.

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

4 ёшгача бўлган болалар

Нафас йўлларининг орқага қайтувчан обструкцияси билан кечувчи бронхоспазм бўлган
4 ёшгача бўлган болаларда сальбутамол тавсия этилган дозаларда ўтказилган клиник тадқиқотларда (SB020001, SB030001, SB030002) ҳавфсизлик профили 4 ёшдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталарга нисбатан ўхшаш эканлигини кўрсатилган.

Фармакокинетикаси

Ингаляцион йўл билан юборилганидан сўнг дозанинг 10-20% нафас йўлларининг қуйи бўлимларига етиб боради. Қолган қисми ингаляторда қолади ёки оғиз-ҳалқумнинг шиллиқ қаватида қолиб кейинчалик ютиб юборилади. Нафас йўлларини қоплаб олган фракцияси ўпка тўқималарига ва қонга сўрилади, аммо ўпкаларда метаболизмга учрамайди. Тизимли қон оқимига етиб борганидан сўнг жигарда метаболизмга учраши учун тайёр бўлади ва асосан сийдик билан, ўзгармаган ҳолда ва фенол сульфати шаклида чиқарилади.

Ингаляцион дозанинг ютиб юборилган қисми меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва биринчи марта ўтиши вақтида аҳамиятли даражада метаболизмга учраб, фенол сульфатини ҳосил қилади. Сальбутамолнинг вена ичига юборилган, перорал ёки ингаляцион дозасининг асосий қисми 72 соат давомида чиқарилади. Сальбутамолни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 10% ни ташкил этади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан ангионевротик шиш, эшакеми, бронхоспазм, гипотензия ва коллапс.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: кам ҳолларда – гипокалиемия.
β2-агонистлар билан даволаниш оғир гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – тремор, бош оғриғи; жуда кам ҳолларда – гиперфаоллик.

Юрак томонидан: тез-тез – тахикардия; тез-тез эмас – пальпитация; жуда кам ҳолларда – юрак аритмиялари (жумладан хилпилловчи аритмия, суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия); учраш тезлиги номаълум – миокард ишемияси*.

Қон-томирлари томонидан: кам ҳолларда – периферик вазодилатация.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – парадоксал бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – оғиз бўшлиғи ва халқум шиллиқ қаватини таъсирланиши.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тез эмас – мушакларни тиришишлари.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Препаратни носелектив β-блокаторлар (масалан, пропранолол) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Бронходилататорлар ностабил ёки оғир кечувчи бронхиал астма бўлган пациентларни даволашда ягона ёки асосий компонент бўлмаслиги керак. Оғир ҳуружлар ва ҳатто ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи ҳолатларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли, бундай пациентларнинг аҳволини мунтазам равишда назорат қилиш (жумладан функционал ўпка синамаларини ўтказиш) керак. Бундай ҳолатда ингаляцион кортикостероидларни тавсия этилган максимал дозаларда буюриш ва/ёки перорал кортикостероидлар билан даволаш масаласини кўриб чиқиш керак.

Бронхиал астмани оғир даражада зўрайишларини одатдаги тартибда даволаш керак.

Симпатомиметиклар, жумладан сальбутамол, юрак-қон томир тизимига таъсир қиладилар. Постмаркетинг қўллаш маълумотларига ва чоп этилган адабиёт манбаларига кўра сальбутамолни қўллаш билан ассоциацияланган миокард ишемиясини жуда кам ривожланиш ҳолатлари кузатилган. Юракнинг жиддий касалликлари (масалан, юрак ишемик касаллиги, юрак аритмияси ёки оғир юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларда сальбутамол қўлланганида кўкракда оғриқ ёки юрак касалликларини бошқа зўрайиш симптомлари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳам юрак касалликлари, ҳам нафас тизими касалликларининг оқибати бўлиши мумкин бўлган ҳансираш ва кўкрак соҳасида оғриқ қаби симптомларни баҳолашга эътибор бериш керак.

Тиреотоксикоз билан хасталанган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

β2-агонистлар қўлланганида оғир даражадаги гипокалиемия ривожланиши мумкин, у асосан парентарал шакллари қўлланганида ёки небулайзердан фойдаланилганида кузатилади. Бронхиал астмани ўткир оғир кечиши бўлган пациентларда айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш ва калийнинг даражасини назорат қилиш керак, чунки гипоксияда ва ксантин ҳосилалари, стероидлар ҳамда диуретиклар бир вақтда қўлланганида гипокалиемияни кучайиши кузатилиши мумкин.

Бошқа ингаляцион препаратлар қўлланганида бўлгани каби, препарат қўлланганидан сўнг хириллашни тўсатдан кучайиши (стридор нафас) билан кечувчи парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатда муқобил даволашни ёки тез таъсир қилувчи бошқа ингаляцион бронходилататорларни дарҳол буюриш керак.

Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларда сальбутамол билан назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомила она қорнида ривожланаётган даврда турли туғма нуқсонлар, жумладан танглайни ёрилиши, қўл-оёқ нуқсонлари ва юрак томонидан бузилишлар ривожланганлиги хақида кам хабарлар мавжуд бўлган. Айрим аёллар ҳомиладорлик даврида бошқа дори воситаларни қабул қилганлар. Ҳомиладорлик даврида, жуда керак бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Лактация даври. Сальбутамол, эҳтимол, кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Эмизиш даврида бола учун ҳавф борлиги юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда, бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш лозим.

Фертиллик. Одамнинг фертиллигига сальбутамолни таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда фертилликка нохуш самаралари аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига сальбутамолни таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.