КУЛЕНТО
Куленто бронходилататор. Лейкотриен рецепторлари блокаторидир
ТАРКИБИ
Монтелукаст натрий 4/5/10 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Куленто 4 мг:
- Енгил даражадан ўртача даражагача бўлган, вақти-вақти билан авж олувчи астма билан хасталанган 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган пациентларда, ингаляцион кортикостероидлар билан астмани адекват назорат қилишга эришилмаганида, қисқа муддат таъсир қилувчи β-агонистлар эса зарурат бўлганида астмани мувофиқ клиник назорат қилишни таъминланмаганида, астмани қўшимча даволаш сифатида;
- енгил даражадаги вақти-вақти билан авж оладиган астма билан хасталанган, анамнезида ичга қабул қилиш учун кортикостероидларни қўллашга эҳтиёж туғилмаган жиддий астма ҳуружлари бўлмаган, ва улар ингаляцион кортикостероидларни ишлатишга қодир эмаслиги намойиш этилган 2-5 ёшдаги пациентларда кичик дозали ингаляцион кортикостероидларни ўрнига муқобил даволаш варианти сифатида;
- икки ёш ва ундан ошган, асосий сабаб жисмоний юкламалар оқибатида чақирилган бронхоспазм ҳисобланган пациентларда астмани олдини олиш учун қўлланади.
Куленто 5/10 мг:
- енгил ва ўртача оғирлик даражада бўлган, ингаляцион контикостероидлар билан етарлича назорат қилиб бўлмайдиган, шунингдек заруратга қараб қўлланадиган қисқа муддат таъсир қилувчи β-агонистлар ёрдамида бронхиал астманинг симптомларини етарлича клиник назорат қилиб бўлмайдиган персистенцияланувчи бронхиал астмада қўшимча даволаш; ушбу пациентларда препарат шунингдек мавсумий аллергик ринитнинг симптомларини енгиллаштиради;
- устунлик қилувчи компоненти жисмоний юклама билан индукцияланган бронхоспазм ҳисобланган бронхиал астмани олдини олиш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Куленто 4 мг:
Гранулалар хона ҳароратигача илитилган юмшоқ овқатнинг катта бўлмаган порцияси (тахминан бир ош қошиқ) билан аралаштирилади. Пакетчани бевосита ишлатишдан олдин очиш керак. Пакетча очилгандан сўнг препаратнинг тўлиқ дозаси 15 минут давомида истеъмол қилиниши керак. Овқат билан аралаштирилган препаратнинг қолдиғини яна қабул қилиш учун асраб қўйилмасин, уларни ташлаш керак. Гранулаларни суюликларда эритиш мумкин эмас, аммо суюқликларни препарат қабул қилингандан сўнг қабул қилиниши мумкин. Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Астмани даволаш:
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг дозаси битта пакетчани ташкил этади, у ҳар куни кечқурун қабул қилинади. Ёшга қараб дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Астманинг симптомларини назорат кўрсаткичларига нисбатан Куленто препаратининг даволовчи самараси бир кун давомида намоён бўлади. Пациентлар касалликнинг зўрайиш даврида ҳам, ремиссия даврида ҳам узоқ муддат қабул қилишлари керак.
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга нисбатан маълумотлар йўқ. Дозаси эркак пациентлар учун ҳам, аёл пациентлар учун ҳам бир хил.
Вақти-вақти билан авж олувчи енгил даражадаги астмани, кичик дозали ингаляцион кортикостероидлар билан даволаш ўрнига муқобил даволаш усулини танлаш сифатида:
Вақти-вақти билан авж олувчи ўртача оғирлик даражасидаги астма билан хасталанган пациентлар учун Монтелукастни монотерапия сифатида қўллаш тавсия этилмайди. Вақти-вақти билан авж олувчи, енгил даражадаги астма билан хасталанган 2 дан 5 ёшгача бўлган болаларда монтелукастни, кичик дозали ингаляцион кортикостероидларга муқобил сифатида, қўллаш фақат кортикостероидларни ичга қабул қилиш эҳтиёжи бўлмаган, яқин вақтда астма ҳуружлари кузатилмаган пациентларда, ва ингаляцион кортикостероидларни қўллай олмайдиган пациентларда қўллаш мумкин. Вақти-вақти билан авж олувчи енгил даражадаги астма шундай ҳусусиятлари билан характерланади-ки, бунда унинг симптомлари ҳафтада бир мартадан ортиқ, аммо кунига бир мартадан кам, тунги симптомлари ойда икки мартадан ортиқ, аммо ҳафтасига бир мартадан кам намоён бўлади, бунда ўпканинг функцияси ҳуружлар ўртасида нормал бўлади. Агар навбатдаги кузатувда қониқарли натижага эришилмаса (одатда бир ой давомида), астмани босқичма-босқич даволаш тизимига асосланиб, қўшимча ёки бошқа яллиғланишга қарши даволаш зарурат мавжуд. Пациентлар астмани назорат қилиш учун вақти-вақти билан текширувдан ўтишлари керак.
2 дан 5 ёшгача бўлган пациентларда жисмоний юклама томонидан чақирилган бронхоспазм асосий сабаб ҳисобланган астмани профилактикаси сифатида:
2 дан 5 ёшгача бўлган пациентларда вақти-вақти билан авж олувчи астманинг сабаби, жисмоний юклама билан индукцияланган бронхоспазм ҳисоблананиши мумкин, бундай ҳолатда ингаляцион кортикостероидлар билан даволаш керак. Монтелукаст билан даволангандан 2-4 ҳафтадан кейин пациентлар текширувдан ўтишлари керак. Агар қониқарли натижага эришилмаса, қўшимча даволаш ёки бошқа даволашни буюриш керак.
Бошқа препаратлар билан бирга Куленто препарати билан астмани даволаш:
Агар Куленто препарати ингаляцион кортикостероидларга қўшимча даволаш сифатида қўлланса, ингаляцион кортикостероидларни тўсатдан Кулентога ўзгартириш мумкин эмас.
Куленто 5 мг:
Таблеткани ютишдан аввал уни чайнаш лозим. 6-14 ёшдаги болалар учун тавсия этиладиган доза кунига 5 мг монтелукаст сақловчи битта чайналадиган таблеткани ташкил этади, кечқурун қабул қилинади. Овқатланишга қараб, Куленто препаратини овқатланишдан 1 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш керак. Ушбу ёшдаги гуруҳларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Умумий тавсиялар
Астмани назорат кўрсаткичларига Куленто препаратини терапевтик таъсири биринчи кун давомида ривожланади. Пациент Куленто препаратини бронхиал астмани назоратига эришилган даврда ҳам, бронхиал астмани зўрайишлари даврида ҳам қабул қилишни давом эттириши лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган ёки жигар функциясини енгил даражадан ўртача даражагача бузилишлари бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Куленто препаратини енгил даражадаги вақти-вақти билан авж олувчи астмада ингаляцион кортикостероидларнинг кичик дозалари ўрнига танлов терапияси сифатида қўллаш
Монтелукаст билан монотерапия ўтказиш ўртача даражадаги вақти-вақти билан авж олувчи астма билан хасталанган пациентларда тавсия этилмаган. Енгил даражадаги вақти-вақти билан авж олувчи астма билан хасталанган болаларда ингаляцион кортикостероидларнинг кичик дозалари билан даволаш ўрнига муқобил даволаш усули сифатида монтелукастни қўллаш эҳтимолини охирги вақтларда жиддий астма ҳуружлари кузатилмаган, перорал кортикостероидларни қўллаш талаб этилмаган ва ингаляцион кортикостероидларни қўллай олмайдиган пациентлар учунгина кўриб чиқиш керак. Енгил даражадаги вақти-вақти билан авж олувчи астма, астманинг симптомлари ҳафтада бир мартадан кўп, аммо кунига бир мартадан кам ривожланувчи, тунги симптомлар ойига икки мартадан кўп, аммо ҳафтада бир мартадан кам ривожланувчи, ва бунда ҳуружлар ўртасида ўпканинг нормал функцияси сақланиб қолувчи сифатида белгиланади. Агар астмани қониқарли назоратига навбатдаги кузатишлар даврида (одатда бир ой давомида) эришилмаса, у ҳолда астмани босқичма-босқич даволаш тизимига асосланиб, қўшимча ёки бошқа яллиғланишга қарши даволаш қўллаш заруратини кўриб чиқиш лозим. Астманинг назоратини аниқлаш учун пациентларнинг аҳволини вақти-вақти билан баҳолаш керак.
Куленто 10 мг:
Астма билан ёки астма ва ёндош мавсумий аллергик ринит билан хасталанган катталар учун ва 15 ёш ва ундан ошган ўсмирлар учун тавсия этилган дозаси суткада 10 мг
(1 таблетка) ни ташкил этади, кечқурун қабул қилинади.
Умумий тавсиялар
Бронхиал астмани назорат кўрсаткичларига препаратнинг терапевтик таъсири биринчи кун давомида ривожланади. Таблеткалар ичга овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади.
Пациент бронхиал астманинг симптомларини назорат қилишга эришилган даврда ҳам, бронхиал астмани зўрайиш даврида ҳам Куленто препаратини қабул қилишни давом эттириши керак. Куленто препаратини монтелукаст сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда ишлатиш мумкин эмас.
Кекса ёшдаги пациентлар учун, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар, шунингдек жигар функциясини енгил ёки ўртача оғирлик даражасида бузилишлари бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Куленто препаратини бронхиал астмани бошқа даволаш турлари билан бир вақтда буюриш
Куленто препарати ўтказилаётган даволаш курсига қўшимча равишда буюрилиши мумкин.
Ингаляцион кортикостероидлар
Куленто препаратини, ингаляцион кортикостероидлар қисқа таъсир қилувчи β-агонистлар билан мажмуада биринчи ёрдам воситаси сифатида касалликни адекват клиник назоратини таъминламаган ҳолатда, қўшимча даволаш сифатида қўллаш мумкин.
Куленто препаратини ингаляцион кортикостероидларга тўсатдан ўзгартириш мумкин эмас.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Куленто 4 мг гранулалар пакетчаларда №28.
Куленто 5 мг чайналадиган таблеткалар №28.
Куленто 10 мг таблеткалар №28.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Цистеин лейкотриенлари (LTC4, LTD4, LTE4) турли ҳужайралардан, жумладан семиз ҳужайралар ва эозонофиллардан ажралиб чиқадиган кучли яллиғланиш эйкозаноидлар ҳисобланадилар. Ушбу проастматик медиаторлар цистеин лейкотриенларнинг (CysLT) рецепторлари билан боғланади. CysLT рецепторларнинг 1 тури (CysLT1) одамнинг нафас йўллари (жумладан силлиқ мушак ҳужайралари ва нафас йўлларининг макрофаглари) да ва бошқа яллиғланишга қарши ҳужайралар (жумладан эозонофиллар ва айрим миелоид ўзак ҳужайралар) да мавжуд бўлади. CysLT астма ва аллергик ринитнинг патофизиологияси билан ўзаро боғлиқ. Астмада лейкотриенларга боғлиқ самараларга бронхоспазм, шиллиқни секрецияси, қон-томирларни ўтказувчанлиги ва эозонофилларнинг миқдорини ошиши киради. Аллергик ринитда CysLTs аллергени таъсир қилганидан сўнг реакциянинг эрта ва кечки босқичлари вақтида буруннинг шиллиқ қаватидан ажралиб чиқади ва аллергик ринитнинг симптомларини чақиради. CysLT ёрдамида ўтказиладиган назал синама бурун йўлларининг резистентлигини ошишини ва назал обструкциянинг симптомларини намойиш этган.
Фармакодинамик самаралари
Монтелукаст – перорал қабул қилинганида фаол модда ҳисобланади. CysLT1 рецепторларига юқори яқинликка эга ва улар билан танлаб боғланади. Клиник тадқиқотларда монтелукаст ҳатто кичик дозаларда (5 мг) ҳам LTD4 ингаляцияси билан чақирилган бронхоспазмни ингибиция қилади. Бронходилатация перорал қабул қилинганидан сўнг 2 соат давомида кузатилган. β-агонистлари билан чақирилган бронходилатация самараси монтелукастнинг самарасига аддитив бўлган. Монтелукаст билан даволаниш антиген билан рағбатлантирилганда бронхоконстрикциянинг эрта ва кечки босқичларини бостирган. Монтелукаст катталар ва болаларнинг периферик қонидаги эозонофилларнинг миқдорини плацебога нисбатан пасайтирган. Алоҳида тадқиқотда монтелукаст билан даволаш нафас йўлларида (балғамда аниқланган) ва периферик қонда эозонофилларнинг миқдорини аҳамиятли даражада пасайтириб, астманинг клиник назоратини яхшилаган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Монтелукаст ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Катталарда плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг дан оч қоринга қабул қилинганида қон плазмасида ўртача максимал концентрацияси (Cmax) га 3 соатдан кейин (Tmax) эришади. Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги ўртача 64% ни ташкил этади. Одатдаги овқатни истеъмол қилиш қон плазмасидаги Cmax ва биокираолишлигига таъсир қилмайди. Препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги клиник тадқиқотларда плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг дан овқатланишдан қатъий назар қабул қилинганида тасдиқланган.
Тақсимланиши
Монтелукаст плазма оқсиллари билан 99% дан кўпроқ боғланади. Монтелукастнинг тақсимланиш ҳажми ўртача 8-11 литрни ташкил этади.
Каламушларда радиоактив нишонланган монтелукаст ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтганида тақсимланиши минимал эканлигини кўрсатади. Дозаси қабул қилинганидан сўнг 24 соатдан кейин радиоактив нишонланган модданинг бошқа барча тўқималардаги концентрацияси ҳам минимал даражада бўлган.
Метаболизми
Монтелукаст жигарда фаол метаболизмга учрайди. Терапевтик дозаларда ишлатилганида катталар ва болаларда мувозанат ҳолатида монтелукаст метаболитларининг плазмадаги концентрацияси аниқлаш чегарасидан паст бўлади.
Р450 2С8 монтелукастнинг метаболизмида асосий фермент ҳисобланади. Бундан ташқари, CYP 3A4 ва 2С9 лар монтелукастнинг метаболизмида аҳамиятсиз роль ўйнайдилар, гарчи итраконазол (CYP 3А4 нинг ингибитори) монтелукастни суткада 10 мг дозада қабул қилган соғлом кўнгиллиларда монтелукастнинг фармакокинетик кўрсаткичларини ўзгартирмаган.
In vitro шароитида одам жигарининг микросомаларида ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларида, монтелукаст терапевтик концентрацияларда цитохром Р450 3А4, 2С9, 1А2, 2А6, 2С19 ва 2D6 ларни ингибиция қилмаслиги кўрсатилган. Монтелукастнинг терапевтик самарасида метаболитларининг роли минимал даражада.
Чиқарилиши
Соғлом катталарда монтелукастнинг плазма клиренси минутига ўртача 45 мл ни ташкил этади. Радиоактив нишонланган монтелукаст перорал қабул қилинганидан сўнг унинг 86% миқдори ахлат билан 5 кун давомида ва 0,2% дан камроқ қисми – сийдик билан чиқарилади. Перорал қўлланганида монтелукастнинг биокираолишлиги билан бирга бу ҳолат, унинг метаболитларини деярли бутунлай сафро билан чиқарилишидан далолат беради.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Кекса ёшдаги пациентлар учун ёки енгил ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Монтелукаст ва унинг метаболитлари сафро билан чиқарилганлиги туфайли, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (кўрсаткич Чайлд-Пью шкаласи бўйича >9) бўлган пациентларда монтелукастнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Монтелукаст юқори дозаларда (катталар учун тавсия этилган дозадан 20 ва 60 марта юқори дозаларда) қўлланганида қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини пасайиши кузатилган. 10 мг суткада бир марта тавсия этилган дозада бундай самара кузатилмаган.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Инфекцион ва паразитар касалликлар: жуда тез-тез – юқори нафас йўлларининг инфекциялари.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: кам ҳолларда – қон кетишларига мойилликни ошиши; жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан анафилаксия; жуда кам ҳолларда – жигарни эозонофил инфильтрацияси.
Руҳиятни бузилиши: тез-тез эмас – уйқуни бузилиши, жумладан тунги қўрқувлар, уйқусизлик, сомнамбулизм, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, жумладан тажавузкорлик ҳаракатлари ёки зиддият, депрессия, психомотор гиперфаоллик, жумладан таъсирчанлик, безовталик ва тремор; кам ҳолларда – диққатни бузилиши, хотирани ёмонлашиши, тик; жуда кам ҳолларда – галлюцинациялар, дезориентация, суиқасдлик фикрлари ва сиуқасдлик ҳаракатларига мойиллик.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, тез-тез эмас – бош айланиши, уйқучанлик, парестезия/ гипестезия, тиришишлар.
Юрак томонидан: кам ҳолларда – юрак уришини ҳис этиш.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – бурундан қон кетиши; жуда кам ҳолларда – Чердж-Стросс синдроми, ўпка эозонофилияси.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қорин соҳасида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – оғизни қуриши, диспепсия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – зардоб трансаминазалари (аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза) нинг даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – гепатит (шу жумладан холестатик, гепатоцеллюляр ва жигарни аралаш шикастланиши).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – тошма; тез-тез – тери остига қон қуйилишлар, қичишиш; кам ҳолларда – ангиоэдема; жуда кам ҳолларда – тугунли ёки кўп шаклли эритема.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез эмас – артралгия, миалгия, жумладан мушак спазмлари.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – болаларда энурез.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Куленто препаратини бронхиал астмани олдини олиш ва узоқ муддат даволаш учун одатда қўлланадиган бошқа дори воситалари билан бирга буюриш мумкин. Монтелукастнинг тавсия этилган дозаси қуйидаги препаратлар: теофиллин, преднизон, преднизолон, перорал ҳомилага қарши воситалар (этинилэстрадиол/норэтиндрон 35/1), терфенадин, дигоксин ва варфаринларнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.
Монтелукастнинг қон плазмасидаги концентрациясини эгри чизиғи остидаги майдони бир вақтда фенобарбитал қабул қилган пациентларда тахминан 40% га пасайган. Монтелукаст CYP ЗА4, 2С8 ва 2С9 изоферментлари ёрдамида метаболизмга учраганлиги туфайли, монтелукаст фенитоин, фенобарбитал ва рифампицин каби CYP ЗА4, 2С8 ва 2С9 изоферментларнинг индукторлари билан бир вақтда қўлланганида, айниқса болаларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлар, монтелукаст CYP 2С8 нинг кучли ингибитори эканлигини кўрсатган. Бироқ монтелукаст ва росиглитазон (асосан CYP 2С8 ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратлар учун репрезентатив маркер субстрат) ларни қўллаш билан дорилараро ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, монтелукаст in vivo шароитида CYP 2С8 ингибиция қилмаслигини кўрсатган. Шундай экан, монтелукаст ушбу фермент таъсирида метаболизмга учрайдиган препаратлар (масалан, паклитаксел, росиглитазон ва репаглинид) нинг метаболизмига аҳамиятли даражада таъсир қилмайди.
In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлар, монтелукаст CYP 2С8 нинг субстрати, ва камроқ даражада 2С9 ва ЗА4 ларнинг субстрати эканлигини кўрсатган. Монтелукаст ва гемфиброзил (CYP 2C8 ва 2С9 ларнинг ингибитори) ни ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотда, гемфиброзил монтелукастнинг тизимли экспозициясини 4,4 мартага оширган.
Гемфиброзил ёки CYP 2C8 нинг бошқа кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида монтелукастнинг дозасига стандарт тузатиш киритиш талаб этилмайди, бироқ шифокор нохуш реакцияларнинг учраш тезлигини ошиш потенциали хақида билиши керак.
In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига асосан CYP 2С8 нинг кучлиги камроқ ингибиторлари (масалан, триметоприм) билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди. Монтелукастни CYP ЗА4 нинг кучли ингибитори итраконазол билан бир вақтда қўллаш монтелукастнинг тизимли экспозициясини аҳамиятли оширмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Астманинг ўткир ҳуружларини даволаш учун монтелукастни перорал қўллаш мумкин эмаслиги ва шошилинч қўллаш учун одатдаги восита бўлиши кераклиги хақида пациентларни огоҳлантириш лозим.
Ўткир ҳуружда қисқа таъсир қилувчи ингаляцион β-агонист қўллаш керак. Агар пациентларга қисқа таъсир қилувчи β-агонистни, одатдагига нисбатан, кўп марта ингаляция қилиш талаб этилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Куленто препаратини ингаляцион ёки перорал кортикостероидларга тўсатдан ўзгартириш мумкин эмас. Монтелукаст билан бир вақтда қўлланганида, перорал кортикостероидларнинг дозаларини пасайтириш мумкинлигини кўрсатадиган маълумотлар мавжуд эмас.
Кам ҳолларда, астмага қарши воситалар, шу жумладан монтелукастни қабул қилаётган пациентларда, даволаш тизимли кортикостероид препаратлар билан ўтказиладиган, баъзида васкулитнинг клиник кўринишлари (Чердж-Стросс синдроми) билан бирга кечадиган, тизимли эозинофилия кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатлар баъзида кортикостероид препаратларнинг дозаларини пасайтириш ёки бекор қилиш билан боғлиқ бўлган. Гарчи ушбу нохуш кўринишларни лейкотриен рецепторларининг антагонистлари билан даволашда сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган бўлса-да, кортикостероидлар-нинг тизимли дозалари камайтирилганида, шифокорлар Куленто препаратини қабул қилаётган пациентларда эозинофилия, васкулит тошмалар, ўпка симптоматикасини ёмонлашиши, юрак томонидан асоратлар ва/ёки нейропатия ҳолатлари ривожланиши мумкинлиги хақида билишлари лозим. Шундай симптомлар ривожланган пациентларни такроран текширувдан ўтказиш ва уларнинг даволаш схемасини қайта кўриб чиқиш лозим.
Монтелукаст билан даволаш аспиринга сезгир астма билан хасталанган пациентлар учун аспирин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилишдан сақланиш заруриятини ўзгартирмайди.
Галактозани ўзлаштиролмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка ёки эмбрионал/фетал ривожланишга зарарли таъсир қилмаслигини намойиш этади. Ҳомиладорлик ҳақида маълумотлар базаларида мавжуд бўлган чекланган маълумотлар, Куленто препаратини қўллаш ва препарат рўйхатдан ўтказилгандан кейин қўллаш вақтида кам хабар берилган ривожланиш нуқсонлари (қўл-оёқларни нуқсонлари кабилар) ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлик борлигини кўрсатмади.
Куленто препаратини ҳомиладорлик даврида жуда зарур бўлган ҳолатлардагина қўллаш мумкин.
Куленто препаратини эмизиш даврида фақат жуда зарур бўлган ҳолатлардагина қўллаш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Куленто препарати автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Шундай бўлса ҳам, айрим пациентларда уйқучанлик ёки бош айланиши кузатилган.