ТАРКИБИ

Формотерол фумарати - 12 мкг.

 

ҚЎЛЛАНИШИ

- Бронхиал астма (жумладан тунги ҳуружлар ва жисмоний юклама билан боғлиқ бўлган ҳуружлар) ингаляцион кортикостероидларни қабул қилаётган ва узоқ муддат таъсир қилувчи бета-агонистлар билан қўшимча даволашга муҳтож бўлган пациентларда;

- ўпканинг сурункали обструктив касалликлари билан хасталанган, бронходилататорлар билан узоқ муддат даволашга муҳтож бўлган пациентларда нафас йўлларини қайтувчан обструкциясини енгиллатиш мақсадида қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Дозаси

Препарат катталарда (шу жумладан кекса ёшдаги пациентларда) ҳамда 6 ёш ва ундан ошган болаларда қўллаш учун мўлжалланган.

Катталар (жумладан екса ёшдаги пациентлар)

Астма

Препарат бронхиал астма билан хасталанган пациентларга фақат ингаляцион кортикостероидлар билан бирга буюрилади. Самарани бир маромда мунтазам ушлаб турувчи даволаш учун Форалеснинг дозаси ингаляция учун кукунли 1 капсулани ташкил этади, бу 12 мкг формотерол фумаратига эквивалент бўлиб, кунига 2 марта қўлланади. Янада оғирроқ ҳолатларда 2 капсуладан кунига 2 марта қўлланади. Ушбу дозалаш тартиби касалликнинг симптомларини кун ва тун давомида енгил ҳолатда ушлаб туришини таъминлаши керак. Тавсия этилган максимал суткалик дозаси 48 мкг ни ташкил этади.

Астманинг ўткир ҳуружларини енгиллаштириш учун препаратни қўллаш мумкин эмас. Ўткир ҳуружи кузатилганида қисқа таъсир қилувчи β2-агонистни қўллаш керак.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги

Самарани бир маромда мунтазам ушлаб турувчи даволаш учун ингаляция учун кукунли капсуладан буюрилади, бу 12 мкг формотерол фумаратига эквивалент бўлиб, кунига
2 марта қўлланади.

6 ёш ва ундан ошган болалар

Астма

Препарат бронхиал астма билан хасталанган пациентларга фақат ингаляцион кортикостероидлар билан бирга буюрилади. Самарани бир маромда мунтазам ушлаб турувчи даволаш учун Форалеснинг дозаси ингаляция учун кукунли 1 капсулани ташкил этади, бу 12 мкг формотерол фумаратига эквивалент бўлиб, кунига 2 марта қўлланади. Тавсия этилган максимал суткалик дозаси 24 мкг ни ташкил этади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун, ингаляцион кортикостероид ва узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонист билан даволаш зарурати бўлганида, мажмуавий дори препарати билан даволаш тавсия этилади, ингаляцион кортикостероид ва узоқ муддат таъсир қилувчи
β2-агонистини алоҳида қўллаш талаб этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Астманинг ўткир ҳуружларини енгиллаштириш учун препаратни қўллаш мумкин эмас. Ўткир ҳуружи кузатилганида қисқа таъсир қилувчи β2-агонистни қўллаш керак.

Ингаляция учун мосламани қўллаш бўйича йўриқнома

Капсулалар дори воситасини билан тўпламда мавжуд бўлган ингалятор ёрдамида қўлланиши керак.

1. Ингаляция учун мосламанинг қалпоқчасини ечиб олинсин.

2. Ингаляция учун мослама асосидан маҳкам ушлансин ва мундштук стрелка йўналиши бўйича буралсин.

3. Капсула ингаляция учун мосламанинг асосида мавжуд бўлган уячага жойлансин
(у капсула шаклига эга). Капсулани блистер ўрамидан бевосита ингаляцияни ўтказишдан олдин чиқариб олиш лозимлигини ёдда тутиш керак.

4. Мундштукни бураб, ингаляция учун мослама ёпилсин.

5. Мосламани қатъий вертикал ҳолатда ушлаб, мосламанинг ён томонларида мавжуд бўлган тугмалар охиригача бир марта босилсин. Сўнгра улар қўйиб юборилсин.

Ушбу босқичда капсула тешилганида у парчаланиши мумкин, бунинг оқибатида қобиғининг майда заррачалари оғиз ёки томоққа тушиши мумкин. Капсула бутунлай парчаланиб кетмаслиги учун, қуйидаги талабларни амалга ошириш керак: капсула бир мартадан ортиқ тешилмасин; сақлаш шароитига риоя қилинсин; капсула блистердан бевосита ингаляцияни ўтказишдан олдин чиқариб олинсин.

6. Тўлиқ нафас чиқарилади.

7. Мундштук оғизга киритилади ва бош бироз орқага эгилади. Мундштук лаблар билан маҳкам ушлаб олинади ва тез, бир текис, максимал даражада чуқур нафас олинади. Бунда пациент капсула айланганида ва кукун пуркалганида ҳосил бўладиган ўзига хос зириллаган товушни эшитиши керак. Агар ўзига хос товуш эшитилмаса, у ҳолда ингаляция учун мослама очилсин ва капсулага нима бўлганлигини кўриш керак. Эҳтимол у уячада тиқилиб қолган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда капсула эҳтиёткорлик билан чиқариб олинади. Нима бўлган тақдирда ҳам, мосламани ён томонларидаги тугмаларни такроран босиш орқали капсулани бўшатишга уринилмасин.

Агар нафас олинганида ўзига хос товуш эшитилган бўлса, ўпкадаги ҳавони имкон борича узоқроқ ушлаб туриш керак. Бир вақтда оғиздан мундштук чиқариб олинади. Сўнгра нафас чиқарилади. Мослама очилсин ва капсулада кукун қолмаганлиги текширилсин. Агар капсулада кукун қолган бўлса, 6-8 пунтларда таърифланган ҳаракатлар такроран бажарилсин.

9. Ингаляция муолажаси тугаганидан сўнг мослама очилсин, бўш капсула чиқариб олинсин, мундштук ёпилсин ва мосламанинг қопқоқчаси ҳам ёпилсин.

Кукуннинг қолдиқларини бартараф қилиш учун мундштук ва уячани қуруқ мато билан артиш керак. Шунингдек юмшоқ чўткачадан фойдаланиш ҳам мумкин.

 

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Форалес Аэролайзер ингаляция учун кукунли капсулалар №60. 

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Формотерол β2-адренорецепторларнинг кучли селектив агонсти ҳисобланади. У нафас йўлларини орқага қайтувчи қайтмас обструкцияси бўлган пациентларда бронхларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири тез (1-3 минутлар атрофида) бошланади ва ингаляциядан кейин 12 соат давомида сақланиб туради. Клиник тадқиқотларда, формотерол жисмоний юклама ва метахолин томонидан чақирилган бронхоспазмни самарали бартараф қилиши кўрсатилган. Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) билан боғлиқ ҳолатларни даволашда формотеролни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда симптомлар, ўпка функцияси ва ҳаёт тарзини яхшиланиши намойиш этилган. Формотерол касалликни қайтарувчи компонентига таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Формотеролнинг терапевтик дозалар диапазони 12 мкг дан 24 мкг гача бўлган дозани кунига 2 марта қўллашдан иборат. Формотеролнинг қон плазмасидаги фармакокинетикаси бўйича маълумотлар формотерол соғлом кўнгиллиларга тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ингаляция қилинганидан кейинги ва формотерол ЎСОК билан хасталанган пациентларга терапевтик дозаларда ингаляция қилингандан кейинги кўрсаткичлардан олинган. Формотеролнинг тизимли экспозицияси формотеролни буйраклар орқали билвосита чиқарилиши бўйича баҳоланган, препаратни плазма орқали тақсимланиши билан ўзаро боғлиқ бўлган. Сийдик ва қон плазмаси учун ҳисобланган ярим чиқарилиш даври ўхшаш ҳисобланади.

Сўрилиши

Формотерол фумарати 120 мкг дозада соғлом кўнгиллиларга бир марта ингаляция қилинганидан сўнг формотерол қон плазмасига тез сўрилган, формотеролни қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) 266 пмоль/л ни ташкил этган ва ингаляциядан кейин 5 минут давомида эришилган. ЎСОК билан хасталанган, формотерол фумаратини 12 мкг ёки 24 мкг дан кунига 2 марта 12 ҳафта давомида қабул қилган пациентларда формотеролнинг, ингаляциядан сўнг 10 минут, 2 соат ва 6 соатдан кейин, қон плазмасида аниқланган концентрацияси мувофиқ равишда 11,5-25,7 пмоль/л ва
23,3-50,3 пмоль/л диапазон атрофида бўлган.

Формотерол қуруқ кукун (12-96 мкг) ёки аэрозоль (12-96 мкг) кўринишида ингаляция қилинганидан сўнг буйраклар орқали формотерол ва/ёки унинг (R,R)- ва (S,S)-энантиомер-ларини умумий чиқарилиши ўрганилган тадқиқотларда, уни сўрилишини дозага пропорционал равишда ошиши кўрсатилган.

Формотерол фумарати 12 мкг ёки 24 мкг дозада кунига 2 марта 12 ҳафта давомида ингаляция қилинганидан сўнг ўзгармаган формотеролни буйраклар орқали чиқарилиши бронхиал астма билан хасталанган катта ёшдаги пациентларда 63-73% га, ЎСОК билан хасталанган катта ёшдаги пациентларда эса – 19-38% га ва болаларда – 18-84% га ошган. Бу ҳолат у кўп марта ингаляция қилинганидан сўнг қон плазмасида ўртача ва чекланган кумуляциясини кўрсатади.

Бошқа ингаляцион дори воситалари учун бўлгани каби, формотеролнинг тахминан 90% ингалятор орқали ютиб юборилиши, сўнгра эса меъда-ичак йўллари орқали сўрилиши мумкин. Бу унинг перорал таркибининг фармакокинетик ҳусусиятларини ингаляцион кукунга ҳам аҳамиятли даражада тааллуқлигини англатади. Нишонланган 3Н-формотерол фумарати 80 мкг дозада соғлом кўнгиллилар томонидан перорал қабул қилинганидан сўнг модданинг камида 65% сўрилган.

Тақсимланиши

Формотеролни плазма оқсиллари билан боғлиниши 61-64%, қон зардобига альбумин билан боғланиши – 34% ни ташкил этади.

Препаратнинг терапевтик дозалари қўлланганидан сўнг аниқланган концентрациялар диапазонида боғланиш соҳаларини тўйинишига эришилмайди.

Метаболизми

Формотеролнинг асосий метаболизм йўли глюкурон кислотаси билан бевосита конъюгацияси ҳисобланади. Бошқа метаболизм йўли бўлиб – О-деметилланиш билан кейинчалик глюкурон кислотасини конъюгацияси ҳисобланади. Кам аҳамиятли метаболизм йўли формотеролни сульфат гуруҳи билан конъюгацияси ва деформилланиши билан кейинчалик сульфат гуруҳини конъюгациясидан иборат. Формотеролни глюкуронланиши (UGT1A1, 1A3, 1A6, 1A7, 1A8, 1A9, 1A10, 2B7 ва 2В15) ва
О-деметилланиши (CYP2D6, 2C19, 2C9 ва 2А6) жараёнларида кўпгина изоферментлар иштирок этади, шунинг учун дори воситалар билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли паст ҳисобланади. Формотерол терапевтик концентрацияларда цитохром Р450 изоферментлар тизимини ингибиция қилмайди. Формотеролнинг кинетикаси бир марта ва кўп марта юборилгандан кейин ўхшаш, бу ҳолат аутоиндукцияни йўқлиги ва метаболизмини ингибиция бўлмаслигидан далолат беради.

Чиқарилиши

Бронхиал астма ва ЎСОК билан хасталанган, формотерол фумаратини 12 мкг ёки 24 мкг дозада кунига 2 марта 12 ҳафта давомида қабул қилган пациентларда дозанинг тахминан мувофиқ 10% ва 7% сийдикда ўзгармаган формотерол кўринишида аниқланган. Астма билан хасталанган болаларда дозанинг тахминан 6% сийдикда ўзгармаган формотерол кўринишида 12 мкг ва 24 мкг дозалари кўп марта қўлланганидан сўнг аниқланган. Сийдикда ўзгармаган формотеролнинг R,R)- ва (S,S)-энантиомерларини улуши формотеролнинг бир марталик дозалари (12-120 мкг) соғлом кўнгиллиларга қўлланганидан сўнг ва формотеролнинг бир марталик ва такрорий дозалари бронхиал астма билан хасталанган пациентларга қўлланганидан сўнг мувофиқ равишда 40% ва 60% ни ташкил этади.

3Н-формотеролнинг бир марталик дозаси перорал қабул қилинганидан сўнг дозанинг
59-62% сийдикда ва 32-34% – ахлатда аниқланган. Формотеролнинг буйрак клиренси минутига 150 мл ни ташкил этади.

Ингаляциядан сўнг соғлом кўнгиллиларда формотеролнинг плазмадаги клиренси ва сийдик билан экскреция тезлиги юзасидан маълумотлар икки фазада чиқарилишини кўрсатади. (R,R)- ва (S,S)-энантиомерларини якуний ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 13,9 ва 12,3 соатни ташкил этган.

Дозанинг тахминан 6,4-8% сийдик билан ўзгармаган формотерол кўринишида чиқарилган, (R,R)- ва (S,S)-энантиомерлариники эса мувофиқ равишда 40% ва 60% ни ташкил этган.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир мезон чегарасида нохуш реакциялар учраш тезлиги бўйича таснифланган ва камайиш тартибида тақдим этилган.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан артериал гипотензия, ангионевротик шиш; кам ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, бронхоспазм, экзантема, эшакеми, қичишиш.

Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: кам ҳолларда – гипокалиемия; жуда кам ҳолларда – гипергликемия.

Руҳиятни бузилашлари: тез-тез эмас – қўзғалувчанлик, ҳавотирлик, асабийлик, безовталик, уйқусизлик.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, тремор; тез-тез эмас – бош айланиши; жуда кам ҳолларда – таъм билиш ҳиссини бузилиши.

Юрак томонидан: тез-тез – пальпитация; тез-тез эмас – тахикардия; кам ҳолларда – юрак аритмиялари, масалан, липилловчи аритмия, суправентрикуляр тахикардия, экстрасистолиялар; жуда кам ҳолларда – периферик шиш, стенокардия, QTc оралиғини узайиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – бронхоспазм, томоқни таъсирланиши, жумладан парадоксал бронхоспазм, астмани зўрайиши; учраш тезлиги номаълум – йўтал.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – тошма.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – оғизни қуриши; кам ҳолларда – кўнгил айниши.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тез эмас – мушакларни тиришишлари, миалгия.

Лаборатор ва инструментал текширувларнинг натижаларига таъсири: учраш тезлиги номаълум – артериал босимни ошиши, жумладан гипертония.

Қон-томирлари томонидан: жуда кам ҳолларда – артериал босимни сакраши.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Ҳозирги вақтда қуйида келтирилган тавсияларни тасдиқловчи клиник маълумаотлар йўқ. Формотеролнинг фармакологик ҳусусиятларидан келиб чиқиб, қуйидаги ўзаро таъсирларни кутиш мумкин.

Форалесни хинидин, дизопирамид, прокаинамид, фенотиазин, антигистамин препаратлар, трициклик антидепрессантлар ва эритромицин билан бир вақтда қўллаш QT оралиғини узайишига ва юрак қоринчалари аритмиясини ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Форалесни бошқа симпатомиметик препаратлар билан бир вақтда қўллаш Форалеснинг нохуш самараларини кучайишига олиб келиши ва унинг дозасини титрлаш талаб этилиши мумкин.

Моноаминоксидаза ингибиторлари, макролидлар ёки трициклик антидепрессантларни қабул қилаётган пациентларга Форалесни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бу ҳолат β2-адренергик стимуляторларни юрак-қон томир тизимига бўлган таъсирини кучайтириши мумкин.

Ксантин ҳосилалари, стероидлар ёки диуретиклар билан ёндош даволаш β2-агонистларнинг кузатилиши мумкин бўлган гипокалиемик самарасини кучайтириши мумкин. Гипокалиемия юрак аритмиялари ҳавфини (масалан, ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган пациентларда) ошириши мумкин.

Форалес препаратини қўллаш вақтида галогенланган углеводород ёрдамида анестезия ўтказилганида аритмияларни ривожланиш ҳавфи ошади.

Формотеролнинг бронхолитик таъсири антихолинергик препаратлар томонидан кучайиши мумкин.

β-адренергик блокаторлар Форалеснинг таъсирини сусайтириши мумкин. Шу сабабли, агар даволашдан кутиладиган фойда юз бериши мумкин бўлган ҳавфлардан устун бўлса, Форалес препаратини β-адреноблокаторлар (жумладан кўз томчилари) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Астма билан боғлиқ бўлган ўлим ҳолати

Формотерол фумарати дигидрати (Форалеснинг фаол моддаси) узоқ муддат таъсир қилувчи β2-адренорецепторларнинг агонистлари синфига киради. Бошқа узоқ муддат таъсир қилувчи β2-адренорецепторларнинг агонисти (салметрол)ни қўллаш фонида бронхиал астма билан боғлиқ ўлим ҳолатларини учраш тезлигини (13176 дан 13 нафари) плацебога нисбатан (13179 дан 3 нафари) ошиши кузатилган. Формотерол препаратларини қўллаш фонида бронхиал астма билан боғлиқ ўлим ҳолатларини баҳолаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бронхиал астмани даволаши

Астма ҳуружларини бартараф қилиш учун фақат Форалес препаратини қўллаш етарли эмас. Бронхиал астма билан хасталанган пациентларда Форалес препаратини, ингаляцион кортикостероидлар билан монотерапия ўтказиш фонида касалликнинг симптомлари етарлича назорат қилинмаганида ёки ингаляцион глюкокортикостероид ва узоқ муддат таъсир қилувчи β2-адренорецепторларнинг агонистини мажмуада қўллаш талаб этилган касалликнинг оғир шаклида ингаляцион кортикостероидга фақат қўшимча даволаш сифатида қўллаш керак.

6 ёшдан кичик болаларни Форалес препарати билан даволаш тавсия этилмайди, чунки ушбу ёш гуруҳида қўллаш тажрибаси етарли эмас. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни даволашни ингаляцион кортикостероид ва узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонистини сақлаган мажмуавий дори воситаси билан ўтказиш тавсия этилади, ингаляцион кортикостероид ва узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонистини алоҳида қўллаш талаб этилган ҳолатлар бундан мустасно. Форалес препаратини бошқа узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонисти билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Форалес препарати қўлланганида яллиғланишга қарши қабул қилинаётган даволашнинг адекватлигини аниқлаш мақсадида пациентларнинг аҳволини баҳолаш керак. Форалес препарати билан даволаш бошланганидан сўнг, ҳатто агар яхшиланиш кузатилмаган бўлса ҳам, яллиғланишга қарши даволашни ўзгартирмасдан давом эттиришни тавсия этиш керак.

Препаратнинг суткалик дозаси тавсия этилган максимал дозадан ошмаслиги керак.

Астманинг симптомлари назоратга олинганидан сўнг, Форалеснинг дозасини аста-секин пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқиш керак. Дозани пасайтириш даврида пациентнинг аҳволини мунтазам мониторингини ўтказиш керак. Препаратнинг энг кичик самарали дозаси қўлланиши керак.

Бронхиал астмани оғир зўрайишлари формотерол билан даволаниш вақтида ривожланиши мумкин. Клиник тадқиқотларда формотерол қўлланганида, айниқса 5-12 ёшдаги болаларда, бронхиал астмани оғир зўрайишларини ривожланиш тезлигини плацебога нисбатан бироз ошиши кузатилган. Бироқ ушбу тадқиқотларнинг натижалари даволаш гуруҳлари ўртасида астмани оғир зўрайишларини учраш тезлигида фарқларни миқдорий жиҳатдан аниқ баҳолаш имконини бермайди.

Агар препаратни қўллаш фонида астманинг симптомлари сақланиб турса, ёки касалликнинг симптомларини назорат қилиш учун талаб этилган Форалеснинг дозалари миқдори ошса, пациентларга даволашни давом эттириш ва имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Чунки бу ҳолат одатда асосий касалликнинг кечишини ёмонлашишидан далолат беради.

Пациентлар астманинг симптомлари зўрайганида ёки аҳамиятли даражада ёмонлашганида ёки тўсатдан ёмонлашганида Форалес препарати билан даволашни бошлашлари ёки унинг дозасини оширишлари мумкин эмас.

Астманинг ўткир симптомларини бартараф қилиш учун препаратни қўллаш мумкин эмас. Ўткир ҳуружи ривожланганида қисқа муддат таъсир қилувчи β2-агонистларни қўллаш керак. Астманинг симптомлари тўсатдан ёмонлашганида зудлик билан даволаш кераклиги хақида пациентларни огоҳлантириш керак.

Ёндош ҳолатлар

Формотерол препаратини қабул қилаётган пациентларни яхшилаб кузатиш керак, айниқса қуйидаги ҳолатлар: юрак ишемик касаллиги; юрак ритмини бузилиши, айниқса учинчи даражадаги атриовентикуляр блокада; оғир даражадаги юрак декомпенсацияси; идиопатик клапан ости аорта стенози; оғир даражадаги гипертензия; аневризма; феохромоцитома; гипертрофик обструктив кардиомиопатия; тиреотоксикоз ёки тахиаритмия ёки оғир даражадаги юрак етишмовчилиги каби оғир даражадаги бошқа юрак қон-томир бузилишларида дозалар интервалига эътибор бериш керак.

Формотерол пациентларда QTc оралиғини узайтириши мумкин. QTc оралиғини узайиши бўлган пациентларни ва QTc оралиғига таъсир қилувчи препаратларни қабул қилаётган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Анамнезида юрак касалликлари бўлган пациентларга теофиллин ва формотерол бир вақтда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

β2-стимуляторлар, жумладан формотеролнинг гипергликемик самараси борлиги туфайли, қандли диабет билан хасталанган пациентларнинг қонида глюкозанинг даражасини қўшимча равишда назорат қилиш керак.

Гипокалиемия

β2-агонистлар, жумладан формотерол билан даволашни оқибати потенциал оғир гипокалиемияни ривожланиши бўлиши мумкин. Форалес бронхиал астмани оғир кечиши бўлган пациентларга қўлланганида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки гипокалиемия гипоксия ва ёндош даволаш оқибатида кучайиши мумкин. Бундай ҳолатларда қон зардобида калийнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Парадоксал бронхоспазм

Бошқа ингаляцион даволаш ўтказилганида бўлгани каби, парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Агар у ривожланса, препаратни зудлик билан бекор қилиш ва муқобил даволашни буюриш керак.

Форалес бир капсуласида тахминан 25 мг га яқин лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий муаммолари, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентлар Форалесни қабул қилишлари мумкин эмас.

Нотўғри қўлланиши

Пациентлар Форалес препаратини, ингаляторга жойлаштиришни ўрнига, капсулаларни ютган ҳолатлари кузатилган. Бундай ҳолатларни кўпчилиги нохуш реакцияларни пайдо бўлишига олиб келмаган. Форалес препаратини буюрган шифокорлар, пациентга ингалятор билан қайдай фойдаланиш кераклиги хақида олдиндан кўрсатма беришлари керак. Агар пациент препаратни қабул қилгандан сўнг нафасни енгиллашишини ҳис этмаса, ингалятордан қайдай тўғри фойдаланиш кераклиги хақида шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда формотерол ингаляция кўринишида қўлланганида тератоген самаралари борлиги аниқланмаган. Шунингдек формотерол имплантацияда эмбрионни тушиб қолишига, эрта постнатал даврда яшовчанликни пасайишига ва туғилганда тана вазнини пасайишига сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Юқорида келтирилган самаралари формотерол клиник қўлланганида эришилган самараларга нисбатан анча юқори дозаларда қўлланганидан кузатилган. Шундай бўлса-да, қўшимча тажрибага эга бўлмагунча, ҳатто агар тўғри келадиган муқобил йўл бўлмаса ҳам, ҳомиладорлик вақтида (айниқса ҳомиладорликни охирида ёки туғруқ вақтида) Форалес препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликда препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Лактация даври

Формотерал эмизадиган каламушларнинг сутида аниқланган, аммо уни одамнинг кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шу сабабли, бу даврда препаратни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Фертиллик

Одамнинг фертиллигига формотеролни таъсири юзасидан маълумотлар мавжуд эмас. Каламушларнинг эркаклари ва урғочиларида ўтказилган тадқиқотларда, фертилликни издан чиқиши аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Форалес препаратини қўллаш фонида бош айланиши ёки бошқа шунга ўхшаш нохуш реакциялар кузатиладиган пациентлар препаратни қўллаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва/ёки механизмлар билан ишлашдан сақланишлари керак.