ТАРКИБИ

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

бромгексин гидрохлориди          8 мг;

тербуталин сульфати                  2,5 мг;

гвайфенезин                                100 мг;

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- бронхоспазм билан кечувчи йўтални симптоматик даволаш;

- ўткир респиратор касалликларни (ларингит, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхиал астма) мажмуавий даволаш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Бровенсин ичга овқатдан сўнг 30 минутдан кейин қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 10 мл дан кунига 3 марта буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 мл дан кунига 3 марта буюрилади;

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мл дан кунига 2-3 марта буюрилади;

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл

 

ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Бровенсин йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган мажмуавий дори воситаси бўлиб, терапевтик таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг фармакологик ҳусусиятлари билан ифодаланади.

Бромгексин гидрохлориди – балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик воситадир. Бронхиал секретда мавжуд бўлган нордон полисахаридларни деполяризацияси ва бронхларнинг шиллиқ қаватида, нейтрал полисахаридларни сақлаган секретни ишлаб чиқарувчи секретор ҳужайраларни рағбатлантириши ҳисобига бронхиал секретнинг қовушқоқлигини пасайтиради. Бромгексин нафас жараёнида альвеоляр ҳужайраларнинг барқарорлигини таъминловчи эндоген сурфактантни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Тербуталин сульфати – адреномиметик восита, бронхлардаги b2-адренорецепторларни селектив рағбатлантиради, шу туфайли бронхларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, мукоцилиар клиренсни оширади, бронхларнинг шиллиқ қаватидаги шишни камайтиради.

Гвайфенезин – балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг таъсири балғамнинг сирт таранглигини пасайтиришга ва балғамни бронхларнинг шиллиқ қаватига ёпишишини камайтиришга асосланган. Бронхлардаги киприксимон эпителийнинг таъсирини кучайтиради ва балғамни нафас йўлларидан чиқарилишини енгиллаштиради. Гвайфенезин анксиолитик таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш иложиси йўқ.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

- юрак ритмини бузилиши;

- жигар функциясини бузилиши;

- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг пептик яраси;

- қон кетишларига мойиллик;

- ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даврида;

- 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея; кам ҳолларда – пептик ярани зўрайиши, юракни уришини ҳис этиш, тахикардия,бош айланиши, бош оғриғи, тремор, уйқучанлик, аллергик реакциялар.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Препарат симпатомиметиклар ва теофиллин билан бир вақтда қўлланганида препаратнинг таркибига кирувчи тербуталиннинг таъсири кучаяди ва ножўя реакцияларини ривожланиш эҳтимоли ошади.

Бир вақтда қўлланганида гвайфенезин марказий нерв тизими (МНТ) нинг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Бромгексин антибиотиклар (амоксициллин, эритромицин, цефалексин, окситетрациклин), сульфаниламид дори воситаларни ўпка тўқимасига ўтишига ёрдам беради.

Юрак гликозидлари, кортикостероидлар, бронходилататорлар, диуретикларни қўллашга қарши кўрсатмалар йўқ.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Балғам кўчиши жараёнига қаршилик кўрсатувчи, таркибида кодеин сақловчи дори воситалар бир вақтда қўлланганида бровенсинни буюриш мумкин эмас.

Препарат гипертиреоз, қандли диабет, юрак-қон томир тизимини оғир даражадаги касалликлари, артериал гипертензияси, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни b-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препарат ҳомиладорлик даврида, тербуталиннинг токолитик таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўлланади. Бровенсин препаратини лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида 2 ёшдан бошлаб болаларга қўлланади.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.