ТАРКИБИ

Деквалиний хлориди/дибукаин гидрохлориди - 0,25/0,03 мг 1 таблеткада,

деквалиний хлориди/лидокаин гидрохлориди 1,25 /1,0 мг 1 мл спрейда.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ангина, фарингит, тонзиллит, стоматит, афтоз, глоссит, гингивит каби инфекцион-яллиғланиш касалликлари, паразитар замбуруғлар (микозлар) чақирган касалликларни, пациентни операциядан олдинги ва кейинги парвариш қилишда симптоматик маҳаллий даволаш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Таблеткалар оғиз бўшлиғида шимиш учун мўлжалланган.

Таблеткаларни секин, чайнамасдан шимиш лозим. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан ҳар 2 соатда, яллиғланиш симптомларининг яққоллиги камайганидан сўнг – 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади.

4 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан ҳар 3 соатда, яллиғланиш симптомларининг яққоллиги камайганидан сўнг – 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади.

Спрей оғиз бўшлиғи ва томоққа пуркаш учун мўлжалланган. Аппликатор-пуркагичнинг учлиги оғиз бўшлиғига киритилади ва босилади. Флаконни тўғри ушлаш керак. Препаратнинг тавсия этиладиган суткалик дозаси – 2 пуркашдан 3-6 марта қўллашдан иборат (бир марта пуркаш 0,1 мл препаратга тўғри келади). Максимал суткалик дозаси 12 пуркашни ташкил этади.

Агар 3-4 кун даволаш давомида яхшиланиш кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Дебара шимиш учун таблеткалар №20.

Дебара-ВМ спрей 30 мл дан флаконда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Деквалиний хлориди оғиз бўшлиғи ва томоқнинг аралаш инфекцияларини чақирувчи микроорганизмларга бактерицид ва фунгистатик таъсир кўрсатади. У кенг таъсир доирасига эга, унинг таъсир доираси граммусбат ва грамманфий бактериялар, шунингдек замбуруғлар, спирохеталар ва бошқа микроорганизмлар, ларингофарингеал инфекцияни қўзғатувчиларини қамраб олади. Жуда оз миқдорларда сўрилади.

Дибукаин гидрохлориди оғиз бўшлиғи ва томоқнинг яллиғланиш жараёнларида кечувчи оғриқ симптомини бартараф қилади.

Лидокаин гидрохлориди маҳаллий қўлланганида сезувчанликни, шу жумладан оғриқ сезгисини пасайишини таъминлайдиган амид туридаги анестетик ҳисобланади. Маҳаллий қўлланганидан сўнг шиллиқ қават орқали сўрилади. Анестезия қилувчи самараси тахминан 5 минутдан кейин қайд этилади. Лидокаин жигарда трансформацияга учрайди. Асосий метаболитлари, моноэтилглицинксилидин (фаол метаболити) ва глицинксилидин сийдик билан чиқарилади. Лидокаиннинг 10% камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда; амид туридаги анестетикларга; тўртламчи аммоний бирикмалари (бензалконий хлориди) га маълум аллергияда; оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини оғир шикастланишида препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Жуда кам ҳолларда – тошма ва қичишиш билан кечувчи аллергик реакциялар.

Лидокаин гидрохлориди: жуда кам ҳолларда – дозаси ҳаддан ташқари ошириб юборилиши ёки оғизнинг шиллиқ қаватини шикастланиши туфайли токсик реакциялар, ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Оддий тиш пастасининг таркибида сақланувчи анион тензидлар билан қўлланганида препаратнинг самарадорлиги пасаяди. Шунинг учун Дебара препаратини қўллашдан олдин тишлар тозаланганидан кейин камида ярим соат кутиб туриш керак. Бошқа анестетиклар билан бир вақтда буюришдан сақланиш лозим.

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препарат таркибида қанд сақламаганлиги туфайли, қандли диабет билан хасталанган беморларда қўллаш учун яроқлидир. Препарат таркибида сорбитол сақлайди, шунинг учун фруктозани наслий ўзлаштиролмаслик каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш бўйича назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу сабабли, ҳомиладорлик даврида Дебара препаратини, агар даволаш самараси ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлса, шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш мумкин.

Таъсир этувчи моддаларни кўкрак сутига ўтиши бўйича клиник тадқиқотлар ўтоказилмаган. Лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат ушбу дори шаклида 4 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ, препаратни ушбу функцияларга салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли кам.