ТАРКИБИ

дезлоратадин таблеткалар 5 мг.

                          сироп 2,5мг/5мл.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- мавсумий поллиноз ва йил бўйи кузатиладиган аллергик ринит (аксиришни енгиллатиш ёки бартараф қилиш, бурундан шиллиқ ажралиши, бурунни битиши ва қичишиши, кўзларни қизариши ва қичишиши, кўз ёшини оқиши, танглайни қичишиши);

- сурункали идиопатик эшакеми (терини қичишиши ва тери тошмаларини камайтириш ва бартараф қилиш учун) да қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Эслотин ичга, овқатланишдан қатъий назар, 5 мг дозада суткада 1 марта қабул қилинади.

Таблеткани бутун ҳолда чайнамасдан, сув билан қабул қилиш керак.

1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга 1,25 мг (2,5 мл сироп) дан суткада 1 марта буюрилади.

6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мг (5 мл сироп) дан суткада 1 марта буюрилади.

12 ёшдан ошган ўсмирлар ва катталарга – 5 мг (10 мл сироп) дан суткада 1 марта буюрилади.

Сиропни дозалаш учун 15 мл, 10 мл ва 5 мл га градацияланган ўлчов стакани ишлатилади.

Даволаш курси ва қабул қилишлар давомийлиги касалликнинг характерига қараб аниқланади. Мавсумий поллинозни даволашда препаратни қабул қилиш симптомлар бартараф қилинганидан сўнг тўхтатилади. Йил бўйи кузатиладиган аллергик ринитни даволашда препарат узлуксиз равишда, пациентни аллерген билан бутун контактда бўлган даври давомида қўлланади.

 

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Эслотин таблеткалар №10.

Эслотин сироп флаконда 60 мл.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Эслотин антигистамин, аллергияга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, уйқучанликни чақирмайди. Ичга қабул қилинганида дезлоратадин (лоратадиннинг бирламчи фаол метаболити) периферик Н1-гистамин рецепторларни селектив блоклайди. Цитостатик реакциялар каскади: яллиғланиш олди цитокинлари, шу жумладан, интерлейкин-4 (ИЛ-4), интерлейкин-6 (ИЛ-6), интерлейкин-8 (ИЛ-8), интерлейкин-13 (ИЛ-13), RANTES туридаги яллиғланиш олди хемокинларини ажралиб чиқишини, фаоллашган полиморф-ядроли нейтрофиллар томонидан супероксид анионларни ишлаб чиқарилишини, эозонофилларни адгезияси ва хемопсисини, адгезия молекулалари, шу жумладан Р-селектинни экспрессиясини, гистамин, простагландин D2, лейкотриен C4 ни IgE-боғлиқ ажралиб чиқишини бостиради.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, плазмада максимал концентрациясига тахминан 3 соатдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 27 соатни ташкил этади. Биокираолишлиги қабул қилинган дозасига (5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида) пропорционалдир. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда; ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Кучли толиқиш, оғизни қуриши, бош оғриғи бўлиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда – тахикардия, юрак уришини ҳис этиш, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, билирубиннинг концентрациясини ошиши, аллергик реакциялар, жумладан, анафилаксия ва тошмалар бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Дориларнинг ўзаро таъсири ўрганилганида дезлоратадин кетоконазол, эритромицин, азитромицин, флуоксетин, циметидин билан бирга кўп марта қўлланганида плазмада дезлоратадиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган.

Дезлоратадин алкоголни марказий нерв тизимига бўлган таъсирини кучайтирмайди.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препарат оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Эслотин сироп шаклида қандли диабет билан хасталанган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки гипогликемик воситаларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Дезлоратадин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун эмизиш вақтида препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Эслотин автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.