МЕТАКАРТИН ичга қабул қилиш учун эритма
Метакартин - бу антиоксидант ва антигипоксик таъсирга эга бўлган метаболик дори.
таркиби
Левокарнитин 2,0 г
қўлланилиши
Иштахани пасайиши, катталар ва болаларда озиб кетиш билан кузатилувчи, тана вазнини камайиши, шунингдек:
-нервли анорексия синдроми (невроген анорексия) рухий касалликларда жисмоний озиш, дисциркулятор ва травматик энцефалопатиялар;
-секретор фаолияти пасайган сурункали гастрит;
-ташқи серетор етишмовчилиги билан сурункали панкреатит;
-бирламчи (генетик) ва иккиламчи карнитин танқислиги (карнитин етишмовчилиги), шунингдек гемодиализдаги сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда;
-реконвалесценция даврида оғир касалликлардан ва хирургик аралашувлардан кейин;
-янги туғилган, чала туғилган ва муддатида туғилган овқатланиш рефлекси (суст эмадиган) сусайган, гипотрофияли, гипотонияли ва адинамияли, асфиксия ва туғуриқ травмасини ўтказган болаларда; янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дистресс-синдроми, чала, янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, гемодиализ ўтказилаётган болаларда; вальпроат кислотасини қабул қилиш фонида болаларда ривожланаётган Рейе синдроми билан (гипогликемия, гипокетонемия, кома) ўхшаш синдромокомплекс;
-болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда ўсишни кечикиши ва тана вазнини камлиги.
Ундан ташқари:
-болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикознинг енгил шакли;
-тери касалликларида мажмуавий даволаш таркибида (псориаз, себорей экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоид қизил югирик);
-кардиомиопатияда, миокардитда, юрак ишемик касаллигида (стенокардия , ўткир инфаркт миокарди, инфарктдан кейинги давр), кардиоген шокдаги гипоперфузияда, антрациклинлар билан даволашда кардиотоксикликни олдини олиш учун;
-давомли жадал спорт машқлари ёки бошқа юқори юкламалар (анаболик ва адаптоген сифатида)
Қўллаш усули ва дозалари
Фақат ичга қабул қилиш учун.
Дозаси ва даволашнинг давомийлиги касалликнинг нозологик шаклига қараб шахсий белгиланади.
Метакартинни бевосита ёки сувда ёки мева шарбатида суюлтириб қабул қилиш мумкин. Препаратни овқат қабул қилишдан қатий назар тенг вақт оралиқларда қабул қилиш керак.
Суткалик доза ёшига ва тана вазнига боғлиқ.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат суткада 2-3 г дозада буюрилади.
6-12 ёшли болаларга – суткада 75 мг/кг, 2-6 ёшли – суткада 100 мг/кг, 2 ёшгача – суткада 150 мг/кг.
Бирламчи ёки иккиламчи карнитин танқислигида модда алмашинувининг доза туғма бузилишлари ва даволаш давридаги ифодаланиш даражасига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда ичга қабул қилиш учун тавсия қилинадиган доза 2-4 қабулда суткада 100-200 мг /кг ни ташкил қилади. Агарда клиник ва биохимик кўрсаткичлар яхшиланмаса доза қисқа вақтга оширилиши мумкин. Ўткир метаболик декомпенсацияда препарат юқори дозаларда-суткада 400 мг/кг буюрилади.
Карнитиннинг иккиламчи танқислигида сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда препарат билан тутиб турувчи даволашда суткада 1 г дозада буюрилади.
Катталарга нервли анорексия синдромида, шунингдек ўтказилган касалликлар ва хируругик аралашулардан кейинги тикланиш даврида суткада 2 марта 2 г дан (2 чой қошиқ) буюрилади, қўллашнинг давомийлиги – 1-2 ой.
Узоқ муддатли жисмоний юкламаларда суткада 2-3 марта 1-2 г дан (2 чой қошиқ) буюрилади. Иштахани рахбарлантириш ва тана вазнини ошириш учун пасайган секретор фаолиятили сурункали гастрит ва ташқисекретор етишмовчилиги бўлган сурункали панкреатитли пациентларга препарат бир марталик 500 мг (1/2 чой қошиқ) дозада суткада 2 марта буюрилади, қўллашнинг давомийлиги 1-1,5 ой.
Тери касалликларини даволашда бир марталик доза 1 г (1 чой қошиқ) суткада 2 марта ни ташкил қилади, қўллашнинг давомийлиги -2-4 хафта.
Ўсишнинг кечикишида ва гипертиреозда препарат бир марталик 250 мг дозада суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси – 20 кун. Даволаш курсини 1-2 ойлик танаффусдан кейин такрорланади ёки 3 ой давомида узликсиз қўлланади.
Томирли, токсик ва травмавтик генезли бош миянинг шикастланишида – суткада 0,5-1 г дан 3-5 кун давомида. Зарурати бўлганда 12-14 кундан кейин такрорий курс буюрилади.
Метакартиннинг тавсия қилинган суткалик дозаси, бир неча қабулларга бўлинган 1-3 флаконни ташкил қилади (2-6 г левокарнитин).
Мониторинг вақти-вақти билан қоннинг биохимик таҳлилини ўтказишни, организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятининг кўрсатгичларини баҳолашни, плазмада креатининнинг концентрацияси даражасини аниқлашни ва умумий клиник ҳолатни баҳолашни ўз ичига олиши керак.
Эркин ва ацил левокарнитиннинг плазма ва сийдикдаги концентрациясини ўлчаб адекват дозасини аниқлаш учун терапияни назорат қилиш тавсия қилинади. Плазмадаги карнитиннинг концентрацияси 35-60 мкмоль/л ташкил қилади. Плазмадаги ациль ва эркин левокарнитиннинг нисбати нормада 0,35 ташкил қилади.
чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан алюмин қалпоқча билан ёпилган сариқ шиша флаконларда №10.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Метаболик жараёнларни тўғрилаш учун препарат.
Левокарнитин-В гуруҳи витаминларига яқин табиий модда. Моддалар алмашиниши жараёнларида хужайра мембраналари орқали цитоплазмадан митохондрияларга ёғ кислоталарининг ташиб ўтувчиси сифатида иштирок этади, у ерда бу кислоталар катта миқдордаги энергиянинг (АТФ шаклида) ҳосил бўлиши билан β-оксидланиши жараёнига дучор бўладилар. Конэзим А ни озод қилиб, левокарнитин метаболитларнинг Кребс циклига киришишини кучайтиради. Шу механизм бўйича у скелет мушакларида пируват-дегидрогеназанинг фаоллигини ва шохланган аминокислоталарнинг оксидланишини рағбатлантиради. Препарат оқсил ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишқорий захирасини тиклайди, кетокислоталарнинг ҳосил бўлишини ва анаэробли гликолизни сусайтиради, лактоацидоз даражасини камайтиради, шунингдек харакат фаоллигини оширади ва жисмоний юкламаларининг ўзлаштирилишини оширади, бунда гликогенни тежамли сарфланишига ва жигарда унинг захираларини ошишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида левокарнитиннинг биокираолишлиги 15,9% ни ташкил қилади. Организмнинг барча тўқималарига киради, энг юқори концентрациялари жигарда, скелет мушакларида ва миокардда ҳосил бўлади. Қабул қилинганидан кейин 3,3 соат ўтгач максимал концентрацияга (Сmах) эришилади, терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сақланади.
Асосан буйраклар орқали ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- қандли диабетда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳасида оғриқ туйғулари, диспепсия кўринишлари.
Бошқалар: танада ўзига хос ҳид бўлиши мумкин, анамнезида тиришиш синдроми бўлган пациентларда тиришишларни пайдо бўлиши ёки уларнинг тез-тезлигини ошиши аниқланган.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Қандли диабети бўлган пациентларга Метакартинни буюриш, глюкозанинг ўзлаштирилишини яхшиланиши натижасида гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун препаратни қабул қилиш даврида қондаги глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш ва зарурати бўлганида гипогликемик препаратлар ва инсулиннинг даражасини тўғрилашни ўтказиш керак.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Метакартинни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат агарда она учун даволашдан кутилаётган фойда, ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.