таркиби

Небиволол 5 мг

 

қўлланилиши

- Артериал гипертензия;

- юрак ишемик касаллиги: зўриқиш стенокардиясининг ҳуружларини олдин олиш;

- сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Небиворлд таблеткалари ичга суткада 1 марта қабул қилинади, овқатланишдан қатъий назар, сутканинг доим бир вақтида, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилган афзал.

Артериал гипертензия ва юрак ишемик касаллигини даволаш учун ўртача суткалик доза 2,5-5 мг небивололни ташкил этади. Оптимал самараси 1-2 ҳафта давомида даволашдан сўнг, қатор ҳолларда – 4 ҳафтадан сўнг яққол ифодаланади. Агар Небиворлд препарат билан даволаш бошлангандан сўнг 4 ҳафта ўтгач АБ назорати етарли даражада бўлмаса, препаратнинг дозасини 2 ҳафта давомида суткада 40 мг гача ошириш мумкин. Небиворлд монотерапия ҳолида ҳам, АБ ни пасайтирувчи дори воситалари билан бирга ҳам қўллаш мумкин.

 

чиқарилиш шакли

Таблеткалар №28

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Небиворлд – кардиоселектив b1-адреноблокатор. Гипотензив, антиангинал ва антиаритмик таъсир кўрсатади. Небиволол небивололнинг D- ва L-айлантирувчи энантиомерларини рацемати ҳисобланади. D-небиволол ҳисобига препарат b1-адренорецепторларнинг селектив рақобатли блокаторининг ҳусусиятларини намоён қилади. L-небиволол ҳисобига азот оксиди / L-аргинин билан метаболик ўзаро таъсир қилиши оқибатида қон-томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Небиволол терапевтик дозаларда симпатомиметик фаолликни намоён қилмайди, мембраналарни аҳамиятли даражада барқарорлаштирувчи таъсирга эга эмас, шунингдек α-адренорецепторларга таъсир қилмайди. Небиволол бир марта ва такроран қўлланганида юрак қисқаришлари сони (ЮҚС) камаяди, артериал босим (АБ) нормал бўлган шахсларда ҳам, артериал гипертензияси (АГ) бўлган шахсларда ҳам тинч ҳолатда ва жисмоний ҳаракатда артериал босимнинг кўрсаткичлари камаяди. Гипотензив самараси узоқ муддат даволанганда сақланиб қолади.

 

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан сўнг небивололнинг ҳар иккала энантиомери овқат ҳазм қилиш йўлларида тез сўрилади. Овқат истеъмол қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди, шунинг учун уни овқатланишда қатъий назар қабул қилиш мумкин. Небиволол ичга қабул қилинганидан сўнг унинг биокираолишлиги метаболизми “тез” амалга ошадиган (жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самараси) шахсларда ўртача 12% ни ташкил этади ва метаболизми “секин” амалга ошадиган шахсларда деярли тўлиқ ҳисобланади. D-небиволол учун плазма оқсиллари билан боғланиши – 98,1%, L-небиволол учун – 97,9% ни ташкил этади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- небивололга ёки препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;

- юрак етишмовчилиги (декомпенсация босқичи);

- яққол ифодаланган артериал гипотензия (систолик артериал босим 90 мм.см.уст.дан паст);

- синус тугунини кучсизлиги синдроми, шу жумладан синоаурикуляр блокада;

- жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари;

- брадикардия (ЮҚС минутига 60 зарбдан кам);

- II ва III даражадаги атриовентрикуляр блокада (сунъий бошқарув ритми бўлмаганида);

- феохромоцитома;

- метаболик ацидоз;

- кардиоген шок;

- бронхоспазм ва анамнезида бронхиал астма;

- периферик қон-томирларни оғир даражадаги облитерацияланувчи касалликлари (вақти-вақти содир бўладиган оқсоқлик, Рейно синдроми);

- миастения;

- депрессия.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш, ҳолсизлик.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Небивололни ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш унинг гипотензив таъсирини сусайтирмайди.

b-адреноблокаторлар секин кальций каналларининг блокаторлари (верапамил ва атриовентрикуляр ўтказувчанликка салбий таъсири кучаяди.

Небивололни қўллаш фонида верапамилни вена ичига юбориш мумкин эмас.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Стенокардияси бўлган пациентларда даволашни аста-секин – 1-2 ҳафта давомида тўхтатиш керак. Зўриқиш стенокардиясида препаратнинг дозаси ЮҚС ни тинч ҳолатда минутига 55-60 зарб, жисмоний юкламада – минутига кўпи билан 110 зарбда ушлаб туришни таъминлаши керак.

Кандли диабетда Небиворлд глюкозанинг қон плазмасидаги концентрациясига таъсир қилмайди, аммо барча b-адреноблокаторлар каби гипогликемиянинг белгиларини яшириши мумкин.