таркиби

Амлодипин         5 мг

Лизиноприл   5/10 мг

 

қўлланилиши

- артериал гипертензия;

- юрак ишемик касаллиги (турғун стенокардия, Принцеталл стенокардияси);

- сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида);

- диабетик нефропатия.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Амлипинни овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга 1 таблеткадан суткада 1 марта қабул қилиш керак. Зарурат туғилганида суткалик дозани 2 таблеткагача ошириш мумкин.

 

чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар №30

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Амлипин - мажмуавий антигипертензив препарат бўлиб, унинг фармакологик хусусиятлари амлодипин (кальций каналларининг селектив блокатори) ва лизиноприлнинг (ААФ ингибитори) хусусиятларини қўшилиши билан боғлиқ.

Мембрананинг секин кальций каналларини блоклаб, амлодипин кальций ионларининг кардиомиоцитларга ва томирларнинг силлиқ мушак хужайраларига мембрана орқали ўтишига тўсиқлик қилади. Унинг таъсири остида томирларнинг (артериолалар) тонуси ва периферик томирларнинг қаршилиги пасаяди. Артериолаларнинг кенгайиши ва кейинги юкламанинг камайиши ҳисобига, амлодипин антиангинал таъсир кўрсатади. У рефлектор тахикардиянинг ривожланишини чақирмаганлиги туфайли, уни қўллаганида миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжи камаяди. Амлодипин ҳам интакт, ҳам патологик ўзгарган коронар томирларни кенгайтириб, миокарднинг перфузиясини яхшилайди; нохуш метаболик самараларга эга эмас.

Лизиноприл қон плазмасида ангиотензин II ва альдостероннинг миқдорини камайтиради ва бир вақтнинг ўзида қон томирларини кенгайтирувчи самарага эга бўлган брадикинининг миқдорини оширади. Лизиноприлнинг таъсири остида томирларнинг умумий периферик қаршилиги (ТУПҚ), артериал босим (АБ), ўпка капиллярларидаги босим пасаяди; лизиноприл юрак ритмининг тез-тезлигига таъсир қилмайди, бунда минутли ҳажмни ошиши ва буйракларда қон оқимини яхшиланиши мумкин. Лизиноприл АБ ни пасайтирганлиги туфайли, шунингдек гломеруляр аппаратининг ва унинг тўқимавий структарасининг гемодинамикасини яхшиланиши натижасида альбуминурияни камайтиради. Узоқ муддат қўлланганида миокарднинг ва резистив турдаги артерияларнинг деворини гипертрофияси камаяди. Гипергликемияси бўлган беморларда лизиноприл эндотелийнинг бузилган фаолиятини тикланишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг амлодипин МИЙ дан секин ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади. Сmax га 6-10 соатдан кейин етади. Яримчиқарилиш даври ўртача 35-50 соатни ташкил қилади.

Лизиноприл овқат қабул қилишдан қатъий назар, овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги - 25-50%. Сmax га 6 соатдан кейин етади. Яримчиқарилиш даври 12 соатни ташкил қилади.

Иккала таъсир этувчи модданинг организмда узоқ вақт айланиб юриши, препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имкониятини беради.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларидан ҳар қандайига ёки дигидропиридиннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик;

- анамнездаги ангионевротик шиш, шу жумладан бошқа ААФ ингибиторларини қўллаш билан боғлиқ бўлган;

- аорта ёки митрал клапаннинг гемодинамик аҳамиятли стенози;

- яққол артериал гипотензия;

- кардиоген шок;

- ҳомиладорлик ва лактация даври;

- болалик ёши.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Учрайдиган ножўя таъсирлари одатда кучсиз ва ўткинчи характерга эга, препаратни бекор қилиш кам ҳолларда талаб этилади.

Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари: бош оғриғи, қуруқ йўтал ва бош айланиши.

Бўлиши мумкин: ҳолсизлик, диарея, кўнгил айниши, қусиш, ортостатик гипотензия, терининг қичишиши, тери тошмаси, оёқ тўпиқларининг шиши, юз терисининг қизариши, кўкракда оғриқ.

Бошқа ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги 1% дан кам.

Юқори сезувчанликда ангионевротик шиш ривожланиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Қуйидаги дорилар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорлик кўрсатиш керак:

- диуретиклар (АБ кескин пасайиши мумкин);

- бошқа гипотензив воситалар (аддитив таъсири);

- ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан (айниқса индометацин билан), чунки натрийни тутиб қолади ва буйракларда простагландинлар синтезини блоклайди; эстроген воситалар, адреностимуляторлар ва симпатомиметиклар билан (терапевтик самара сусайиши мумкин);

- литий билан (литий чиқарилиши ёмонлашиши мумкин, қон плазмасида литийнинг миқдорини назорат қилиш керак).

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Жигар фаолияти бузилган беморларда амлодипиннинг яримчиқарилиш даври ошади, бу суткалик дозани белгилашда эҳтиёткорликни талаб қилади.

Кекса ёшдаги беморларда препаратнинг дозасини белгилашда махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.