ФЕРСИНОЛ Z
Ферсинол-Z – темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун мўлжалланган мажмуавий антианемик препаратдир.
таркиби
Сувсиз темир сульфати 150 мг;
В9 витамини 0,5 мг;
С витамини 50 мг;
В1 витамини 2 мг;
В2 витамини 2 мг;
В6 витамини 1 мг;
РР витамини 10 мг;
Рух (рух сульфати шаклида 25 мг;
қўлланилиши
- темир танқислиги анемиясини олдини олиш ва даволаш;
- яширин темир танқислиги;
- турли таъсирлар оқибатида ривожланган анемиялар (жарроҳлик аралашувлари, ионлаштирувчи нурланиш ва давомли гемодиализ ва бошқ.);
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- мунтазам жисмоний юкламалар;
- гипо- ва авитаминозларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга бевосита овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади.
Темир танқислиги анемияси бўлган беморларга 1-2 капсуладан кунига 2 марта, ўртача 3 ой давомида (анемиянинг оғирлик даражасига қараб) буюрилади.
Яширин темир танқислигида 1-2 капсуладан кунига 1 марта 3-4 ҳафта давомида қабул қилинади.
Ҳомиладор аёлларга, ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасидан бошлаб, 1 капсуладан кунига 1 марта 2 ҳафта давомида бир ҳафталик танаффуслар билан туғруққача қабул қилинади.
Лактация даврида кунига 1 капсуладан буюрилади. Даволашнинг давомийлиги плазмадаги темирнинг миқдорини назорати остида индивидуал равишда белгиланади. Темир етишмовчилигининг яққол ифодаланган клиник кўринишларида даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил этади. Гемоглобиннинг кўрсаткичи нормаллашганида даволашни организмда темирнинг заҳираси тўйингунича яна тахинан 2 ҳафта давомида давом эттириш керак.
Тиббий абортдан олдин кунига 1-2 купсуладан 10 кун давомида қабул қилинади.
Режали операциялардан олдин кунига 1-2 капсуладан 2-3 ҳафта давомида қабул қилинади.
Ҳайз кўриш даврида: 1 капсуладан ҳайз кўриш цикли бошланишидан 2 кун олдин, бутун цикл давомида ва тугаганидан сўнг 2 кун давомида қабул қилинади. Препаратни умумий қабул қилиш, жумладан ҳайз кўриш кунларида қабул қилиш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги лозим.
Мунтазам жисмоний юкламаларда, шунингдек гипо- ва авитаминозлари бўлган шахсларда препаратни кунига 1-2 капсуладан қабул қилиш тавсия этилади. Олдини олиш ва даволаш курси 10 кунни ташкил этади.
чиқарилиш шакли
Капсулалар № 30
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Ферсинол-Z – темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун мўлжалланган мажмуавий антианемик препаратдир.
Препаратнинг таркибига кирувчи темир (II) сульфати гемопоэтик таъсир кўрсатиб, организмда темир танқислигини тўлдиради. Субстрат ҳолатида темир сақловчи метаболитларни синтезини таъминлайди. Микродиализ гранулаларида темирни С витамини ва В гуруҳи витаминлари билан комплекс ҳолатида бўлиши гемсиз (ион ҳолатидаги) темирни сўрилиши ва ўзлаштирилишини яхшилайди, унинг прооксидант таъсир қилишини олдини олади, оқсилларни яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Аскорбин кислотаси (С витамини) қон ивишини, қондаги липидларнинг даражасини ва оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради; фолат кислотасини метаболизмида иштирок этади, шунингдек қон яратилиш жараёнларини, иммун тизимини рағбатлантириб, организмнинг ҳимоя функцияларини оширади.
Фолат кислотаси (В9 витамини) мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун зарур. Организмда турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи, коэнзим ҳисобланган тетрагидрофолат кислотасигача қайтарилади. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (шу жумладан, метионин, серин), нуклеин кислоталар, пуринлар ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади.
Тиамин мононитрати (В1 витамини) кофермент сифатида углеводлар алмашинувида, нерв тизимини функциясида иштирок этади.
Рибофлавин (В2 витамини) ҳужайра нафаси ва кўришни катализатори ҳисобланади; ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерацияси жараёнларига ёрдам беради.
Пиридоксин (В6 витамини) кофермент сифатида аминокислоталар, оқсиллар метаболизмида, шунингдек нейромедиаторлар синтези жараёнларида иштирок этади.
Никотинамид (РР витамини) тўқима нафаси, ёғлар ва углеводлар алмашинуви жараёнларида иштирок этади.
Рух, рух сульфати шаклида, В гуруҳи витаминларини ўзлаштирилишини яхшиланишига ёрдам беради, суяк тўқимасини нормал ривожланиши учун зарур, қатор гормонларни ҳосил бўлишида иштирок этади. Рухнинг биологик роли шунингдек унинг қон яратиш, жароҳатларни репарацияси жараёнларини нормализациясини таъминлашда зарурияти билан аниқланади, уларнинг молекуляр таъсир механизми кўпчилик ферментларни қурилиши ва функция кўрсатишида руҳнинг иштироки билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Ферсинол-Z препаратининг фаол компонентлари, асосан ингичка ичакнинг юқори қисмида уларни сўрилишини таъминлайдиган махсус нейтрал қобиқ билан қопланган бўлади. Капсула перорал қабул қилинганидан сўнг дори субстанцияси гранулалардан қатьий оптимал миқдорларда ажралиб чиқади. Ажралиб чиқиши тезлиги рН қийматига ва меъда-ичак йўлларининг ҳаракат фаоллигига боғлиқ эмас. Максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин юзага келади. Ажралиб чиқиши тезлиги бутун таъсир қилиш давомида доимий ҳисобланади ва дори воситасининг плазмадаги концентрациясини 12 соат давомида “чўққига кўтарилиш”сиз ва “тушиб кетишлар”сиз доимий қийматларда туришини таъминлайди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (апластик, гемолитик, сидерохрестик, қўрғошинли анемия, В12 витамини ёки фолат кислотасини изоляцияланган танқислиги оқибатида чақирилган мегалобласт анемия);
- гемосидероз, гемохроматоз;
- жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзиятлар ёки диарея, кўнгил айниши, гастралгия.
МНТ томонидан: уйқуни бузилиши, қўзғалувчанлик, депрессия.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – экзематоз кўринишлар, эшакеми.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Органик кислоталар, кальций тузлари, фосфатлар, фитин, холестирамин, шунингдек таркибида алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар эримайдиган комплекслар ҳосил бўлиши оқибатида темирни сўрилишини издан чиқармайдилар.
Меъда ости безининг ферментларини сақловчи препаратлар темирни сўрилишини камайтиришлари мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Темирни сўрилишини пасайишидан сақланиш мақсадида капсулаларни аччиқ чой, кофе, сут билан қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ахлатнинг рангини тўқлашиши қолган темирни чиқарилиши билан боғлиқ ва клиник аҳамиятга эга эмас.