таркиби

Темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплекси

 

қўлланилиши

Анемиясиз темир танқислиги ҳолати (яширин сидеропения) ва темир танқислиги анемияси (манифест сидеропения) ни даволаш учун қўлланади. Темир танқислиги даражаси ва ташхиси мувофиқ лаборатор текширувлари ёрдамида тасдиқланиши керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ферсинол ичга, овқат вақтида ёки овқатлангандан кейин дарҳол қабул қилинади. Суткалик дозасининг барчасини бир мартада қабул қилиш ёки бир неча қабулга бўлиш лозим.

Препаратни мували ва сабзавотли шарбатлар билан ёки бутилкада бўтқалар билан аралаштириб, қабул қилиш мумкин. Аралаштирилгандан кейин бироз бўялиши препаратнинг таъмига ва самарадорлигига таъсир қилмайди.

1 мл (20 томчи) препарат 50 мг темир сақлайди.

 

 

Темирнинг суткалик дозаси, мг

Темир танқислиги анемияси

Анемиясиз темир танқислиги

1 ёшгача бўлган болалар

25-50 мг

15-25 мг

Болалар (1-12 ёш)

50-100 мг

25-50 мг

12 ёшдан ошган ўсмирлар ва катталар

100-300 мг

50-100 мг

 

Темир (мг)

2,5 мг

5 мг

10 мг

15 мг

25 мг

Томчилар сони

1

2

4

6

10

 

Темир (мг)

50 мг

100 мг

200 мг

300 мг

Томчилар сони

20

40

80

120

 

Чала туғилган болаларга 1 кг тана вазнига 2,5-5 мг темир/кг (1-2 томчи) ҳар куни 3-5 ой давомида буюрилади.

Томчиларни аниқ дозалаш мақсадида флаконни тубини юқорига қаратиб тўнтариш ва вертикал ҳолатда ушлаш керак. Томчилар шундай ҳолатда ушланган заҳоти томишни бошлаши лозим. Агар бу жараён амалга ошмаса, томчилар ҳосил бўлиши учун флаконнинг девори бўйлаб аста-секин чертиш керак. Флакон чайқатилмасин.

Препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги сидеропениянинг даражасига боғлиқ. Анемия билан кечувчи яққол темир танқислигида гемоглобиннинг даражаси нормаллашгунигача бўлган даволаш ўртача 3-5 ой давом этади. Сўнгра даволаш темирнинг заҳирасини тўлдириш мақсадида анемиясиз яширин темир танқислигини даволаш учун қўлланадиган дозаларда бир неча ҳафта давомида давом эттирилади. Анемиясиз яширин темир танқислигини даволаш тахминан 1-2 ой давом этади.

 

чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш томчилар 30 мл флаконда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Ферсинол декстрин ва темир (III) нинг ноорганик бирикмасидан олинади. Ферсинол уч валентли темирни органик комплекс шаклда сақлайди.

Таъсир механизми

Темир гемоглобин синтези учун ишлатилади. Барча темир препаратлари каби, Ферсинол ҳам темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия ва эритропоэзга таъсир қилмайди.

Сўрилган темир асосан жигарда тўпланади, у ерда ферритин билан боғланади. Сўнгра суяк кўмигида гемоглобин синтези вақтида унга киришади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Радиоактив нишонланган темир препаратини билан ўтказилган тадқиқотлар, темирни сўрилиши, яъни гемоглобинда сақланган темирнинг миқдори юборилган дозага тескари пропорционал эканлигини кўрсатган. Сўрилган темирнинг миқдори сидеропениянинг даражасига боғлиқ (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, темирни сўрилиши шунчалик юқори бўлади). Темир препарати терапевтик қўлланганида унинг сўрилиши тахминан 10% ни ташкил этади. Препарат ингичка ичакда, асосан ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда сўрилади. Умуман олганда, даволашни бошланишида темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплексининг биокираолишлиги темир (II) препаратларига нисбатан камроқ бўлади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Сўрилмаган темир ахлат билан чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда;

- темирнинг миқдори ортиб кетганида (масалан, гемохроматоз, гемосидероз);

- темирни утилизацияси издан чиққанида (қўрғошин билан заҳарлангандаги анемия, сидероахрестик анемия, талассемия);

- темир танқилиги билан боғлиқ бўлмаган анемияда (масалан, гемолитик анемия ёки B12 витаминини танқислиги оқибатида юзага келган мегалобласт анемияда) препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Кам ҳолларда аллергик реакциялар, жуда тез-тез – ахлатнинг рангини бўялиши; тез-тез – диарея, кўнгил айниши, диспепсия; тез-тез эмас – қоринда оғриқ, қусиш, қабзият, тишларни бўялиши, тез-тез эмас – бош оғриғи.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Парентерал ва перорал темир препаратларини бир вақтда юборишдан сақланиш керак, чунки перорал қабул қилинадиган препаратни сўрилиши аҳамиятли даражада ингибиция бўлади. Парентерал юбориладиган препаратни, перорал қабул қилинадиган препарат билан даволаш тўғри келмаганидагина қўллаш керак.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Анемияни даволашни ҳамиша шифокорнинг кузатуви остида ўтказиш керак.

Самараси бўлмаганида (гемоглобиннинг даражаси 3 ҳафта давомида тахминан 2-3 г/дл га ошмаганида) даволашни қайта кўриб чиқиш лозим.

Такроран қон қуйиш режалаштирилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки эритроцитлар билан бирга тушадиган темир, унинг дозасини ҳаддан ташқари ортиб кетишига олиб келиши мумкин.

Инфекциялар ёки ўсмалар анемияни чақириши мумкин. Темирни ичга қабул қилишни асосий касаллик даволангандан кейингина бошлаш мумкин, фойда ва ҳавф нисбатини баҳолаш тавсия этилади.