ФЕРСИНОЛ С
Ферсинол C - темир танқислиги камқонлигини даволашда, томир ичига юбориш учун жуда самарали дори.
таркиби
Темир (III) гидроксидини сахарозали комплекси
қўлланилиши
Қуйидаги ҳолатларда темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун қўлланади:
- темир танқислигини тезда ўрнини тўлдириш зарурати бўлганида;
- перорал темир препаратларини ўзлаштиролмайдиган ёки даволаш тартибига риоя қилмайдиган пациентларда;
- ичакнинг фаол яллиғланиш касалликлари бўлганида, перорал темир препаратлари самарали бўлмаганида;
- буйракнинг сурункали касаллигида, перорал темир препаратлари камроқ самарали бўлганида қўлланади.
Темир танқислигини диагностикаси мувофиқ лаборатор синамалари (масалан, гемоглобин, қон зардобидаги ферритин, TSAT (ферритинни тўйиниши), қон зардобидаги темир ва бошқалар) га асосланган бўлиши керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Ферсинол-С фақат вена ичига – секин оқим билан ёки томчилаб, шунингдек диализ тизимининг веноз соҳасига юборилади, ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган.
Ферсинол-С препаратини юбориш вақтида ва ҳар сафар юборилгандан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг белгилари ва сиптомларини аниқлаш мақсадида пациентларни яхшилаб назорат қилиш керак. Препарат фақат анафилактик реакцияларни баҳолаш ва даволашга ўргатилган персонал томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш имкони бўлганида, ва реанимацион чоралар кўрсатиш учун барча воситалар бўлганидагина қўлланиши керак. Ферсинол-С препарати ҳар сафар инъекция қилинганидан камида
30 минут давомида нохуш реакцияларни борлигини аниқлаш учун пациентнинг аҳволини кузатиш керак.
Ампулани очишдан олдин унда чўкма ва шикастланишлари борлигини аниқлаш мақсадида текшириш керак. фақат тўқ сариқ ёки жигарранг рангли, чўкмалари бўлмаган эритмани ишлатиш мумкин.
Вена ичига томчилаб юбориш
Ферсинол-С препарати фақат 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади. Препаратни бевосита инфузиядан олдин суюлтириш ва эритмани қуйидаги тарзда юбориш керак:
Ферсинол-С препаратининг дозаси (мг темир) |
Ферсинол-С препаратининг миқдори (мл) |
Суюлтириш учун стерил 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг максимал ҳажми |
Минимал инфузия вақти |
50 мг |
2,5 мл |
50 мл |
8 минут |
100 мг |
5 мл |
100 мл |
15 минут |
200 мг |
10 мл |
200 мл |
30 минут |
Барқарорликни таъминлаш мақсадида Ферсинол-С препаратини янада пастроқ концентрацияларгача суюлтириш мумкин эмас.
Вена ичига инъекция қилиш
Ферсинол-С препарати вена ичига секин инъекция қилиш йўли билан суюлтирилмаган эритма кўринишида минутига 1 мл тезлик билан юборилиши мумкин, аммо Ферсинол-С препарати бир марта инъекция қилиш учун 10 мл дан ошмаслиги лозим.
Диализ тизимининг веноз тизимига инъекция қилиш
Ферсинол-С препаратини гемодиализ сеанси вақтида диализ тизимининг бевосита веноз соҳасига вена ичига инъекция қилиш учун таърифланган қоидага риоя қилган ҳолда, юбориш мумкин.
Ферсинол-С препаратининг умумий йиғинди дозаси ҳар бир пациент учун индивидуал равишда ҳисобланади ва ошиб кетмаслиги лозим.
Дозани ҳисоблаш
Ферсинол-С препаратининг, умумий темир танқислигига эквивалент бўлган, умумий йиғинди дозаси гемоглобиннинг (Hb) даражаси ва тана вазнига қараб аниқланади. препаратнинг дозаси қуйидаги Ганзони формуласи асосида аниқланган умумий темир танқислигига мувофиқ равишда ҳар бир пациент учун индивиуал равишда ҳисобланади:
Умумий темир танқислиги [мг] = тана вазни [кг] x (Hb эришиш лозим бўлган даражаси – Hb айни вақтдаги даражаси) [г/дл] x 2,4* + заҳирадаги темир [мг]
Тана вазни 35 кг дан кам бўлган пациентлар учун: Hb эришиш лозим бўлган даражаси =
13 г/дл, заҳирадаги темирнинг миқдори = тана вазнига 15 мг/кг.
Тана вазни 35 кг ва ундан ортиқ пациентлар учун: Hb эришиш лозим бўлган даражаси =
15 г/дл, заҳирадаги темирнинг миқдори = 500 мг.
*2,4 коэффициент = 0,0034 (Hb даги темирнинг миқдори = 0,34%) x 0,07 (қон ҳажми = тана вазнининг 7%) x 1000 ([г] дан [мг] га ўтказиш) x 10
Ферсинол-С препаратининг юбориш учун умумий ҳажми (в мл) = |
Умумий темир танқислиги (мг) |
20 мг темир/мл |
Ферсинол-С препаратининг, тана вазни, Hb нинг айни вақтдаги даражаси ва Hb* эришиш лозим бўлган даражасига қараб тавсия этилган умумий дозаси (мл ларда):
Тана вазни, кг |
Ферсинол-С препаратининг (20 мг железа/мл) юбориш учун лозим бўлган умумий миқдори |
|||
Hb 6,0 г/дл |
Hb 7,5 г/дл |
Hb 9,0 г/дл |
Hb 10,5 г/дл |
|
30 |
47,5 мл |
42,5 мл |
37,5 мл |
32,5 мл |
35 |
62,5 мл |
57,5 мл |
50 мл |
45 мл |
40 |
67,5 мл |
60 мл |
55 мл |
47,5 мл |
45 |
75 мл |
65 мл |
57,5 мл |
50 мл |
50 |
80 мл |
70 мл |
60 мл |
52,5 мл |
55 |
85 мл |
75 мл |
65 мл |
55 мл |
60 |
90 мл |
80 мл |
67,5 мл |
57,5 мл |
65 |
95 мл |
82,5 мл |
72,5 мл |
60 мл |
70 |
100 мл |
87,5 мл |
75 мл |
62,5 мл |
75 |
105 мл |
92,5 мл |
80 мл |
65 мл |
80 |
112,5 мл |
97,5 мл |
82,5 мл |
67,5 мл |
85 |
117,5 мл |
102,5 мл |
85 мл |
70 мл |
90 |
122,5 мл |
107,5 мл |
90 мл |
72,5 мл |
*тана вазни 35 кг дан кам бўлган пациентлар учун: Hb эришиш лозим бўлган даражаси = 13 г/дл. Тана вазни 35 кг ва ундан ортиқ бўлган пациентлар учун: Hb эришиш лозим бўлган даражаси = 15 г/дл.
Hb (мМ) дан Hb (г/дл) га ўтказиш учун ушбу қийматлардан биринчиси 1,6 га кўпайтирилади
Агар ушбу пациент учун керак бўладиган умумий йиғинди доза рухсат этилган бир марталик дозадан ошса, уни бир қанча юборишларга бўлиш лозим.
Дозаси
Катталар
5-10 мл Ферсинол-С препарати (100-200 мг темир) ҳафтасига 1-3 марта юборилади.
Болалар
Ферсинол-С препаратини болаларда қўллаш ўрганилмаган, шунинг учун препаратни ушбу пациентлар гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди.
чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма №5
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Препаратнинг фаол компоненти – темир (III) гидроксидининг сахарозали комплекси, ундаги темир (III) гидроксидининг кўп ядроли марказлари ташқаридан кўп сонли ноковалент боғланган сахароза молекулалари билан ўраб олинган. Ушбу комплекснинг ўртача молекуляр массаси тахминан 43 кДа ни ташкил этади. Кўп ядроли темир сақловчи ядронинг тузилиши темирнинг физиологик заҳираси – ферритин оқсили ядросининг тузилиши билан ўхшаш. Ушбу комплекс организмда темирни ташилиши ва заҳира ҳолида тўпланиши (мувофиқ трансферрин ва ферритин) учун жавобгар оқсил учун утилизация бўладиган темирни бошқарилувчи манбаини ҳосил қилиш учун мўлжалланган.
Вена ичига юборилганидан сўнг ушбу комплекснинг таркибига кирувчи темир сақловчи ядро асосан жигар, талоқ ва суяк кўмигининг ретикуло-эндотелиал тизимини қамраб олади. Кейинги босқичда темир гемоглобин, миоглобин ва темир сақловчи ферментларни синтези учун ишлатилади, ёки асосан жигарда ферритин кўринишида тўпланади.
Фармакокинетикаси
Тақсимланиши
52Fe ва 59Fe нишонланган темир (III) гидроксидининг сахарозали комплексининг феррокинетикаси 6 нафар анемия ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан хасталанган пациентларда баҳоланган. Дастлабки 6-8 соат давомида жигар, талоқ ва суяк кўмиги томонидан ушлаб олинган. Радиоактив нишонни макрофагларга бой талоқ томонидан ушлаб олиниши темирни ретикулоэндотелиал тизим томонидан темирни ушлаб олиниши учун характерли ҳисобланади.
100 мг темир сақловчи темир (III) гидроксидининг сахарозали комплекси соғлом кўнгиллиларнинг вена ичига бир марта юборилганидан сўнг чўққи концентрациясига (ўртача 538 мкмоль/л) инъекциядан сўнг 10 минту ўтгач эришилади.
Марказий компартментини тақсимланиш ҳажми плазма ҳажмига (тахминан 3 литр) деярли бутунлай мос келади.
Биотрансформацияси
Инъекциядан кейин сахарозанинг катта қисми диссоциацияланади, ва темир (III) гидроксидининг кўп ядроли марказлари асосан жигарнинг ретикуло-эндотелиал тизими томонидан қамраб олинади. Юборилганидан сўнг 4 ҳафтадан кейин эритроцитлар томонидан утилизацияси 59% дан 97% гача бўлган қийматни ташкил этган.
Чиқарилиши
Темир (III) гидроксидининг сахарозали комплексини ўртача молекуляр массаси (тахминан 43 кДа) буйрак томонидан чиқарилишига тўсқинлик қилиши учун етарлича каттадир.
100 мг темир сақловчи препаратнинг дозаси юборилганидан сўнг дастлабки 4 соат давомида буйраклар орқали препаратнинг дозасини 5% дан камроқ темир чиқарилади.
24 соатдан кейин зардобдаги темирнинг умумий концентрацияси дастлабки (юборилгунга қадар) қийматларга қайтади. Сахарозанинг тахминан 75% буйрак орқали чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- препаратнинг компонентига юқори сезувчанлик;
- парентерал қўллаш учун мўлжалланган бошқа темир препаратларига маълум ўта юқори сезувчанлик;
- темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия;
- темирнинг миқдорини ҳаддан ташқари ошиб кетиш симптомлари (гемосидероз, гемохроматоз) ёки уни утилизацияси жараёнини туғма бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Анафилактоид реакциялар, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, гипестезия; кам ҳолларда – хушдан кетиш, уйқучанлик; учраш тезлиги номаълум – онгнинг даражасини сустлиги, онгни чалкашиши, хушни йўқолиши, безовталик, тремор, гипотензия, гипертензия; тез-тез – кўнгил айниши; тез-тез эмас – қусиш, қоринда оғриқ, диарея, қабзият.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Ферсинол-С темирнинг ичга қабул қилиш учун мўлжалланган дори шакллари билан бир вақтда буюрилиши мумкин эмас, чунки у меъда-ичак йўлларидан темирни сўрилишини камайишига олиб келади. Перорал темир препаратлари билан даволашни охирги инъекциядан камида 5 кундан кейин бошлаш мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Аллергиянинг маълум турлари, жумладан дори воситаларига нисбатан аллергияси бўлган пациентларда, бронхиал астма, экзема ёки бошқа атопик аллергик реакциялари бўлган пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш ҳавфи ошади. Иммунологик ва яллиғланиш касалликлари (масалан, тизимли қизил югурик, ревматоид артрит) бўлган пациентларда парентерал юбориш учун темир комплекслари қўлланганида ўта юқори сезувчанлик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади.