ТИРФЕНС

ТАРКИБИ:
1 мл сироп сақлайди:
Фенспирид гидрохлориди – 2 мг
1 таблетка - 80 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- ЛОР-аъзолари ва нафас йўлларини ўткир ва сурункали яллиғланиш жараёнларини (отит, синусит, ринит, ринофарингит, трахеит, ринотрахеобронхит, бронхит) даволаш;
- бронхиал астмани комплексли даволаш таркибида;
- мавсумий ва йил бўйи кузатиладиган аллергик ринит ва респиратор тизим ва ЛОР-аъзолари томонидан кузатиладиган аллергияни бошқа кўринишларида;
- қизамиқни респиратор кечишида;
- қизамиқ, кўкйўтал, грипп (йўтал, овозни бўғилиши, томоқни қичишиши) ни респиратор кўринишларида қўлланади.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Тирфенс флаконнинг ичидагиси олдиндан чайқатилиб, овқатдан кейин ичга буюрилади.
Катталар ва ўсмирларга сироп 20-30 мл дан кунига 2-3 марта буюрилади.
2 ёшдан ошган ва тана вазни 10 кг дан ортиқ бўлган болаларга – 10-20 мл дан кунига 2-3 марта қабул қилинади.
2 ёшдан ошган ва тана вазни 10 кг дан кам бўлган болаларга – 5-10 мл дан кунига 2-3 марта қабул қилинади.
Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади ва кўрсатмаларга ва касалликни кечишига боғлиқ.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Тирфенс сироп 150 мл дан флаконда.
Тирфенс таблетклар №20.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Тирфенс бронхларни торайишига қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Фенспирид Н1-гистамин рецепторларини блоклайди, бронхларнинг силлиқ мушакларига антигистамин, спазмолитик таъсир кўрсатади ва шишни пайдо бўлишига қаршилик қилади, бурундан шиллиқ ажралиб чиқишини ва бронхиал секретнинг моқдорини камайтиради. Препаратнинг яллиғланишга қарши таъсири яллиғланиш омиллари (цитокинлар, TNF-α, арахидон кислотасининг ҳосилалари, простагландинлар, лейкотриенлар, тромбоксан, эркин радикаллар) ни ҳосил бўлиши ва секрециясини тормозланиши билан ифодаланади. Сmax 0,5 соатдан 8 соатгача вақт давомида эришилади. T1/2  12 соат. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Фенспирид гидрохлоридига юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик, лактация даври; 2 ёшгача бўлган болалар.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Кам ҳолларда – препаратнинг дозаси пасайтирилганида яққоллиги камаядиган ўртача тахикардия; меъда-ичак бузилишлари, кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқ; тез-тезлиги номаълум – диарея, қусиш. Кам ҳолларда – эритема, тошма, эшакеми.  
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Фенспиридни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум. Бироқ, фенспириднинг антигистамин таъсирини эътиборга олиб, қуйидаги воситалар: барбитуратлар билан; бошқа антигистамин, оғриқ қолдирувчи, наркотик, тинчлантирувчи дори воситалар, МАО ингибиторлари, алкоголь билан ўзаро таъсири кузатилиши мумкин.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тирфенс препаратини фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза / галактоза мальабсорбция синдроми, сахараза / изомальтаза танқислиги, шунингдек қандли диабети бўлган пациентларга (сиропнинг таркибида сахараза борлиги сабабли) эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ўлчов стакани (15 мл) да 3,75 г сахараза сақлайди, бу 0,3125 НБ га эквивалентдир. Препарат билан даволаш антибиотиклар билан даволашни ўрнини босмайди.