СИМАЛГЕЛЬ

ТАРКИБИ:
5 мл суспензия сақлайди:  
Алюминий гидроксиди 405 мг
Магний гидроксиди  100 мг
Симетикон  125 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида;
- Ўткир гастрит, сурункали гастритнинг зўрайиш босқичида;
- Меъда ва ўникки бармоқ ичак эрозиясида; пептик ярада; диафрагманинг қизилўнгач тешигининг чурраси;
- Рефлюкс-эзофагит;
- Дуоденол-гастрал рефлюкс.
- Шунингдек эпигастрал сохада оғриқ бўлганда, жиғилдон қайнашида, алкоголь, кофе ва никотинни ортиқча истеъмол қилганда қўлланилиши мумкин.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Катталар 10 мл дан суткада 4 марта, овқатдан 1 соат кейин ва уйкудан олдин қабул қиладилар.
10 ёшдан катта болаларда дозани даволовчи шифокор белгилайди (катталар дозасининг 1¤2).
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Сималгель суспензия 300 мл.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Антацид, ўраб олувчи, адсорбцияловчи восита. Максимал кислотани нейтралловчи таъсирга эга, меъда ширасининг пептик фаоллигини камайтиради ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастловчи таъсирлардан ҳимоялайди. Ел ҳайдовчи восита симетикон туфайли препарат метиоризмнинг клиник кўринишларини бартараф қилади (оғриқ, ҳаво билан кечиши, қоринда шишиш, тиқилиш ҳисси, ғулдираш).
Препаратнинг дори шакли уни меъда шиллиқ қаватида бир текис тақсимланишини ва таъсирининг давомли бўлиши учун шароит яратади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Препаратининг компонентларига юқори сезувчанлик; буйраклар фаолиятининг яққол бузилиши; 10 ёшгача бўлган болалар.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда алюминий, магний интоксикацияси ривожланиши мумкин. Альцгеймер касаллиги ва суяк-бўғим касалликларини (қарияларда) зўрайиши мумкин.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Сималгель препаратини бошқа дори воситлари: тетрациклин қатори антибиотиклар, Н2 гистамин рецепторларининг блокаторлари, ангишвонагул гликозидлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониазид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетокенозол ва б.қ лар билан бир вақтда қабул қилганда уларнинг терапевтик самарасини пасайтириши мумкин.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Марказий нерв тизими ва жигар касалликлари бўлган, алкоголизм ва тутқаноғи бўлган пациентларда; хомиладор аёлларда.Сималгель ва бошқа дори воситалари бирга қўлланганида қабул орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.